Latest news

11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  0 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  2 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  2 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  8 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  5 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  4 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  2 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  48 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  2

"ADIDAS" либослари "Нефтчи"га омад келтирди News

"ADIDAS" либослари "Нефтчи"га омад келтирди

Хабарингиз бўлса керак, куни-кеча Суперлиганинг 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида мухлислар водий дербисига гувоҳ бўлди. Унда томошабинлар бир қатор эътиборга молик жиҳатларга дуч келди. Хусусан, 19та ўйиндан буён ғалаба нима эканлигини билмай келаётган "Нефтчи" ниҳоят 20-турга келиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. 

Эътиборимизни тортган яна бир жиҳат шу бўлдики, "Нефтчи" футболчилари "Навбаҳор"га қарши баҳсга ўзларининг одатий "JOMA" либосларида эмас балки, "ADIDAS" бренди остидаги либосларда майдонга тушди. Юқоридаги айтиб ўтганимиздек, "Нефтчи" 19та ўйиндан буён ғалаба қозона олмай келаётганди. Балки раҳбарият жамоа либосини ўзгартириб омадсизликларга барҳам беришни истагандир. Факт шуки, "ADIDAS" либослари фарғоналикларга омад келтириб, узоқ кутилган ғалаба қўлга киритилди. 

Футболда баъзида бу каби ўзгаришлар ўзини оқлашига илгари ҳам гувоҳ бўлганмиз. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика