Latest news

02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  5 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16

Аброр Пирриев: "Карантиндан кейин биринчи расмий ўйингача барча жамоаларга икки ҳафталик йиғин керак бўлади" News

Аброр Пирриев: "Карантиндан кейин биринчи расмий ўйингача барча жамоаларга икки ҳафталик йиғин керак бўлади"

Ҳамма қатори "Локомотив" футболчилари ҳам карантинни ўз уйларида, оила даврасида ўтказишяпти.

Асосий жамоа шифокори Аброр Пирриев билан боғланиб, футболчилар ҳолати билан қизиқдик, қолаверса шу кунларда энг кўп муҳокама қилинаётган саволга жавоб олдик. 


- Карантин пайтида футболчилар ҳолатидан хабар олиб турибсизми? Уларнинг соғлиғи яхшими? 

- Албатта, онлайн режимда ҳар бир футболчининг аҳволидан хабардор бўляпмиз. Ҳозирги кунда ЎФА ва клублар мутасаддилари, мураббий ва шифокорлар - барчамиз футболчилар билан алоқадамиз. Жамоамиз ўйинчилари орасида саломатлиги хавотирга соладиган аломатлар йўқ. Ҳамма мураббийлар штаби томонидан тузиб берган режа асосида ўз уйида индивидуал тарзда шуғулланяпти. 


- Тиббий нуқтаи назардан карантин тугаганидан кейин неча кун ўтиб расмий ўйинларни бошлаган маъқул деб ўйлайсиз? Негаки бу савол ҳозирда кўпчиликни қизиқтиряпти. 

- Бу масалага бироз жиддий ёндошув керак. Чунки ҳар бир футболчи уйда ҳар қанча мустақил шуғулланмасин, мураббийлар назоратидаги жисмоний юкламалар билан, унутилаёзган ўйин амалиёти қирраларини мужассамлаштирувчи, футбол майдонида олиб бориладиган машғулотга баробар бўлма олмайди. 

Шунинг учун мавсум муддати шароитидан келиб чиқиб то биринчи расмий баҳсга қадар жамоалар икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини ўтказишлари зарур деб ҳисоблайман. Нима учун? Чунки жиддий юкламаларга тайёр бўлмаган мушаклар жароҳат олишга мойил бўлиб қолади ва кутилаётган тиғиз мавсумга ҳали тайёр бўлмаган футболчи бунинг оқибатида жароҳатлар гирдобига тушиб қолиши мумкин. 

Жароҳатга йўлиқадиган футболчилар орасида миллий терма жамоа аъзолари ҳам бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, бу масалада шошма-шошарлик қилмасдан обдон ўйлаб кейин қарор чиқарган маъқул деб ўйлайман. 

   

- Шу ўринда уйда қолаётганларга тилакларингиз? 

- Карантин даврини кўчага чиқмасдан уйда ўтказаётганларга ўзлари ва оиласи соғлиғи ҳақида қайғуриб бундан кейин ҳам уйда қолишларини тилаб қоламан. Чунки ҳозирги пайтда бу жуда муҳим. Футболчиларимизга ҳам аввало уйда қолишни, мураббийлар томонидан берилган режа асосидаги машғулотларни уй шароитида қунт билан бажаришларини, вазнни назорат қилиб боришни ҳамда кўпроқ китоб мутолаа қилишларини тилаб қоламан.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика