Latest news

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  5 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  23 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

"Абрамов мени "Локомотив"га олиб ўтмоқчи эди" - Самир Бекрич билан катта интервью News

"Абрамов мени "Локомотив"га олиб ўтмоқчи эди" - Самир Бекрич билан катта интервью

Суперлиганинг кетма-кет ўйинлари, марказлашган чемпионат одамни бироз чарчатди. Энди кичик анъанамизга содиқ қоламиз.

2014-2015 йиллар "Бунёдкор" учун қийин ўтди. Клубнинг камтарона бюджети ОЧЛ ўйинларидаги омадсизликларга, миллий чемпионатдаги беқарорликка олиб келди. Лекин шундай бўлса-да, ёш футболчилар аста-секинлик билан ўсишни бошлади ва мана 2-3 мавсумдирки "Бунёдкор" ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда.

Ёдингизда бўлса, ўша йилларда ёшартирилган таркибга босниялик Самир Бекрич ўз тажрибаси ва ёрқин ўйинлари билан жамоага катта ёрдам берганди. Интернет орқали футболчи билан суҳбат уюштиришга муваффақ бўлдик.

- Самир, салом. Ўзбек футболи учун бегона эмассиз. Ишлар қандай кетяпти, нималар билан бандсиз?
- Салом, раҳмат. Айни дамда Сараевода ўз уйимдаман. Ўзимнинг жонажон жамоам "Железничар" таркибида ҳаракат қиляпман. Мамлакатдаги ҳолат олдингидан яхши, барчаси аста-секинлик билан ўзига келмоқда. Яқин вақтлар ичида олдингидек ҳаёт кечиришимиз мумкин.

- Коронавирус мамлакат ҳаётига қанчалик таъсир қилди? Ўзингиз коронавирусдан қўрқмайсизми?
- Албатта, барча қатори Босния ҳам коронавирус даврида қийин даврларни ўтказди. Кўп соҳаларда пасайишлар сезилди. Шифокорларнинг ажойиб фаолияти ва ишига жонкуярлиги бизни катта ҳаётга қайтармоқда. Ўзим ҳам карантин қоидаларига риоя қиляпман. Бундай паллада барчамиз ўз соғлиғимизни ўйлашимиз керак.

- Футболга кириб келишингиз ҳақида гапирсангиз. Қандай қийинчиликлар бўлган...
- Футбол билан шуғулланишни 5 ёшимдан бошлаганман, отам ҳам футбол ўйнаган ва шу сабабли мени ҳам футболга жалб қилган. Шукурки, фаолиятим давомида жароҳатлар бўлмаган, асосийси, доимо соғлом бўлганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

- Қайси жамоага мухлислик қиласиз?
- Болалигимдан "Барселона"га мухлислик қиламан. Роналдо Назарио де Лиманинг каталонияликлар таркибидаги супер ўйинлари мени ҳам жалб қилган.

- "Бунёдкор" ва ўзбек футболи ҳақида гапирсангиз.
- "Бунёдкор" менга ёқади. Бўйим пастроқ бўлгани сабабли миллий чемпионатга мослашиш қийин кечди. Клубдагилардан, жамоадошларимдан, мураббийлардан, Тошкентдаги мухлислардан миннатдорман, улар доимий равишда мени қўллаб-қувватлашган. Ўзбекистон чемпионати янада юксакларга кўтарилишига ишонаман. Лекин бунинг учун тўғри йўл ва бир қанча вақт керак.

- Шу ўринда солиштирув: Ўзбекистон чемпионати кучлими ёки Босния?
- Менимча, Босния футболи кучлироқ. Чунки боснияликлар жисмоний ҳолат томонидан ўзбеклардан анчагина кучли ва уларнинг ўйинга тайёргарлиги ҳам, машғулотлар темпи ҳам юқорироқ бўлади.

- "Бунёдкор"нинг ўйинларини кузатиб боряпсизми? Клубнинг ҳозирги ҳолатини қандай баҳолайсиз?
- Жамоанинг ўйинларини доимий равишда кузатиб боряпман. Таркиб йилдан йилга ёшармоқда, ёшлар ҳам ҳар йили бошқа жамоаларга ўтиб, клубга молиявий томонлама фойда олиб келишмоқда. Менимча, жамоага икки нафар тажрибали футболчилар керак. Шу орқали "Бунёдкор"ни яна юқори марраларга кўтарилишига ишонаман.

- Телефонингизга "Бунёдкор"дан қўнғироқ бўлиб, сизни яна жамоага таклиф этишмоқда. Қандай жавоб берасиз?
- Албатта, ҳа дейман. Шунчаки, "Бунёдкор"дан илиқ таассуротлар қолган. Агарда қўнғироқ қилишса, бажонидил қабул қиламан. Жамоанинг мураббийлар штаби ажойиб ишламоқда. Жаноб Абрамовни қаттиқ ҳурмат қиламан. У мени ўша вақтларда "Локомотив"га олиб ўтмоқчи бўлганди.

- Нега ушбу трансфер амалга ошмаган?
- Билмадим. Анча вақтлар ўтиб кетди. Нималар бўлгани ёдимда йўқ.

- 2015 йили "Бунёдкор"дан кетганингиздан кейин Ўзбекистонга келдингизми? Кўплаб легионерлар фаолиятини якунлаганидан кейин мамлакатимизга ташриф буюрмоқда.
- Ҳа, биламан. Футболчиларнинг асосий вақти майдонда ўтгани сабабли кўп ишларга улгура олмай қоламан. Вақт йўлларда ўтиб кетади. Аммо Ўзбекистон, Эрон, Қозоғистон каби давлатларга бориб, собиқ клубларимдаги инсонлар билан суҳбат олиб келиш режамда бор. Мавсум якунланганидан кейин буни амалга оширишни ният қилгандим. Пандемия бунга имкон бермади. Чемпионат ҳам бошланиб кетди. Насиб қилса, Ўзбекистонга бораман.

- Мен ҳам Ўзбекистоннинг барча вилоятларида бўлганман, шу сабабли ҳар доим легионерлар билан суҳбатларда Ўзбекистоннинг энг чиройли гўшалари ҳақида сўрайман.
- Ўзбекистон - чиройли давлат. Вилоятларга борганда футбол мухлислари бизни кўриб, расмларга тушишарди, ёш болакайлар эса дастхат ишқибозлари экан. Муҳими, ҳар бир вилоятнинг ўзига хос футбол маданияти, овқатларида фарқини яққол сезиш мумкин, бунга вилоятларда қилинадиган ошларни мисол қилиб келтира оламан. Самарқанднинг Регистонига, Бухоронинг Лаби Ховузига яна бир бор боришга йўқ демасдим.

- Нима деб ўйлайсиз, нима сабабдан Босния футболида ҳам ўзбек футболида ҳам халқаро майдонда ўсиш кузатилмаяпти?
- Буни изоҳлаш жуда қийин. Кўп нарса асос, яъни, фундаментга боғлиқ. Барчаси тузилган режалар ва сарфланадиган пулларга боғлиқ. Ҳар ҳолда фикрим шундай. Клублар хусусий бўлса ва кўп нарса бир кишига боғлиқ бўлиб қолмаса, ҳамма ўз ишини бажарсагина мақсадга эришилади. Умид қиламанки, икки давлат футболида ҳам ўсишни кўрамиз.

- 2015 йил "Бунёдкор" ОЧЛда жуда ёмон ўйин кўрсатганди. Бунга нимани сабаб қилиб кўрсатса бўлади?
- Омад келмаган. Агарда ўйинлар давомида яратилган вазиятлардан фойдалана олганимизда яхшироқ натижаларга эриша олардик. Лушан яхши мураббий, унга бошқача вазифалар берилганди. Агарда Лушан йиғган таркиб билан яна 2-3 мавсум ўйнаганимизда албатта, ОЧЛда узоқроққа бора олардик.

- Шу ўринда яна бир савол: Ўзбекистон термалари нима сабабдан жаҳон чемпионати, Олимпия ўйинларида қатнаша олмаяпти:
- Ўзбекистонда термаларга эътибор юқори. Термага номзодлар доимо кўп бўлган, мураббийлар штаби ҳам яхши савияда. Мамлакат термалари анча вақтдан буён жаҳон даражасидаги мусобақаларда иштирок этмади. Лекин уларни қўллаб-қувватлайман ва Қатардаги мундиалда терманинг иштирок этишига ишонаман.

- Ўзбек футболида айни дамдаги энг умидли мураббий сифатида кимни айта оласиз?
- Кападзе ажойиб футболчи бўлган ва унинг мураббийлик ишида доимий ўсишни кўряпмиз. Жанубий Кореяда ўйнаб юрган пайтларим у билан танишганман. Менимча, ўзбек футболининг ҳар бир мухлиси мамлакатда шундай инсон ишлаётганидан фахрланиши керак. Тимур Кападзега футболдаги фаолиятига ва ҳаётига омадлар тилайман. Шу ўринда, "Бунёдкор"нинг содиқ мухлисларига ҳам салом йўллайман. "Бунёдкор"нинг ҳар бир ўйинини кўриб боряпман ва ишонаманки, кўп ўтмасдан жамоанинг халқаро майдондаги натижалари ҳам яхшиланишига ишонаман.

Маълумот учун: Самир Бекрич 2014-2015 йилларда "Бунёдкор" таркибида ўйнаган ва 24 ўйинда қатнашиб, 1 марта рақиблари постига йўл топган. 2015 йилнинг ёзида "Бунёдкор"дан кетган Самир фаолиятини бошлаган "Железничар"га ўтди. "Жрински"ва "Слобода" жамоалари шарафини ҳимоя қилган 35 ёшли футболчи 2 ой олдин яна "Железничар"га қайтгани расман маълум қилинди.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Расмлар учун Ҳасанбой Пирмуҳаммедовга миннатдорлик билдирамиз

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика