Latest news

08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  0 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  2 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  38 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6

Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили News

Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили

Суперлиганинг 13-тури қизиқарли ўйинларга бой ўтди дея оламиз.

Намангандаги марказий қарама-қаршилик фонида қолган ўйинлар ҳам шиддати, томошабоплиги билан қолишгани йўқ. Хусусан, кеча Самарқандда кечган учрашув ҳам шулар қаторидан ўрин олди дея оламиз. Вадим Абрамов жамоасининг илк мағлубияти диққат марказига чиқди. "Бунёдкор" эса ортда қолган қийин даврдан ўтиб олди. Қуйида ушбу ўйин ҳақидаги фикрларимни билдиришни лозим топдим.

— Турнир жадвали нуқтаи назаридан олиб қаралганда Вадим Абрамов кеча мағлубиятга учраганига қарамай аслида мантиқан ҳеч нарса йўқотгани йўқ. Турнир жадвалидаги ўрнига таъсир ўтказмади. Чемпионлик бош мақсад эмаслиги кундек равшан, кучли учлик ёки тўртлик ҳам уларга зўр натижа ҳисобланади. "Насаф" билан орадаги фарқ 6 очко, захирадаги "Нефтчи" билан ўйиндаги эҳтимолий ғалаба фарқни 3 тага қисқартиради. Бундан ташқари "аждарлар"нинг юқори ўйин суратидаги "Пахтакор"га қарши ўйини кутмоқда. Бу билан Карленович жамоасини мағлубият учун тайёрлаган демоқчи эмасман, бундай бўлмайди ҳам. Шунчаки кеча "Динамо"нинг куни эмасди, боз устига марказий ҳимоячиларнинг хатолари қимматга тушди. Гоҳида шундай мағлубиятлар ҳам бироз тин олиб камчиликларни кўриб олишга фойда бўлиб хизмат қилади. Қизиқ факт шуки, жамоа охирги маротаба Самарқандда айнан "Бунёдкор"дан 3 та гол ўтказган экан (2024 йил, 21 сентябрь, 2:3). Эндиликда "Динамо" 27 июнь куни Қўқонга сафар қилишади.

— "Бунёдкор" ва Зейтуллаев учун ўтган 2 ой қийин ўтди. Кетма-кет ғалабасиз ўйинлар фонида истеъфо каби гап-сўзлар тарқалди, бошқа мураббий ҳақида ўйлашни бошлаб юборишди. Лекин жамоа кўрсатаётган ўйин ҳаттоки ўша дуранг ўйнаган, ютқазган ўйинларда ҳам уялтирадиган ҳолатда эмасди. Футболчиларда ишонч, ўйинда тартиб бор. Футболчилар аниқ вазифасини билади, бир-бирини яхши тушунади. Ўзбекистон Кубогида "Қўқон-1912"нинг таслим қилиниб кейинги босқичга чиқилиши ва Самарқанддаги йирик ҳисобли ғалаба орқали Зейтуллаев "Бунёдкор"га муносиблигини, у ҳали натижа қила олишини исботлай олди ва айнан бу ғалабалар керакли паллада қўлга киритилди. Тўғри, жадвалда кўтарилиб олмади ёки тушиб кетмади. Лекин мураббий юқорида айтганимдек гап-сўзларга ва атрофдаги жараёнларга футбол билан чиройли жавоб бера олишга муваффақ бўлди. 

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика