Абрамов "Бунёдкор"дан кетади News

Абрамов "Бунёдкор"дан кетади

28 ноябрь куни ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда бир қатор масалалар каби терма жамоалар масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ижроия қўмита қарорига мувофиқ келаси йилдан Ўзбекистон миллий, олимпия ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийларининг фақат терма жамоада ишлаши шарт қилиб қўйилди. 

Бу дегани Вадим Абрамов кейинги йил "Бунёдкор"ни бошқара олмайди ва фақат миллий жамоада ишлайди. Ўз навбатида Равшан Ҳайдаров ҳам "Сурхон"дан кетиб фақат U-22 жамоаси билан машғул бўлади. Бугунги кунда "Локомотив"да фаолият олиб бораётган Тимур Кападзе ҳам йил сўнгида клуб билан хайрлашиб, бор эътиборини Ўзбекистон U-19 терма жамоасига қаратади.

Rating: +92   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика