Latest news

10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  1 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  3 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  2 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  1 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  9 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1

Абинур Нуримбет: "Андижон" билан мавсумни юқори ўринларда тугатишимиз керак. Ҳусановнинг нималарга қодирлигини биламан" News

Абинур Нуримбет: "Андижон" билан мавсумни юқори ўринларда тугатишимиз керак. Ҳусановнинг нималарга қодирлигини биламан"

"Андижон" жамоаси ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибга 19 ёшли Абинур Нуримбетни қўшиб олди.

Қозоғистон терма жамоаси аъзоси "бургутлар"нинг Тошкентдаги машғулотларида иштирок этмоқда. Тўп тепар янги жамоасидаги дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Агентлар менга "Андижон" вариантини таклиф қилишди. Ўйлаб кўрдим ва розилик бердим. "Гомел"да бироз омадсиз мавсум ўтказгандим. Бу ерда мени яхши қарши олишди ва тезроқ мослашишимга ёрдам беришяпти. Ички муҳит ҳам ажойиб. 

Ўз кучимни Ўзбекистон чемпионатида синаб кўриш истаги туғилди. Суперлигада рақобат юқори. Мен эса таркибда ўз ўрнимга эга бўлиш учун кўпроқ меҳнат қилишимни сезиб турибман. Бу орқали жамоага ёрдам беришни мақсад қилганман. "Андижон" билан мавсумни юқори ўринларда тугатишимиз керак. Жамоанинг жонкуяр мухлислари бор. Менга ижтимоий тармоқларда видеоларини ташлашган. Бундай муҳитда тўп тепиш ажойиб бўлиши аниқ. 

Абдуқодир Ҳусанов билан танишман. Унинг нималарга қодирлигидан хабарим бор. Менга ҳам унинг йўлини беришини сўраб қоламан. Олимпиадада Ўзбекистон яхши иштирок этади деб ўйлайман",- дейди Абинур Нуримбет 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика