Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"
13 oct 22:35
News


Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"
МТЖ дарвозабони Абдувоҳид Неъматов Уругвайга қарши баҳсдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун яхши рақибга қарши ўйнадик. Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Мағлуб бўлдик, аммо биринчи голда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди, назаримда. Иккинчи голда эса ҳимояда хатога йўл қўйдик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам ўйинга қайта олдик ва гол урдик.
Мен аввалги хатоларимга эътибор бермайман. Ўтган ўйинларни эслаб юришим нотўғри. Келажак ҳақида ўйлашим керак.
Ўткир ака Юсуповдан кейин дарвозани қўриқлаш қийин. Ўткир ака тезроқ сафга қайтишини тилайман. Ҳар бир футболчи учун терма жамоада ўйнаш шараф. Қайси ўйинчи бўлишидан қатъий назар ватан жамоаси учун борини бериши керак", - деди Абдувоҳид Неъматов баҳс якунлангач.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments
уругвай жахон даражасидаги жамоа улар Аргентина бразилияликлар билан уз китьаларида тенгма тенг уйнашади кимлардир уларни 23 ешда дебди уларда 18- 20 ешда хам узи тугрисида фикр чикаришга харакат килишади улар уругвай учун юракдвн харакат килишади
Бошка томондан канаварага яхши булди нолойикларни куриб олди уларга кулиб туриб хафагарчилик булмасин дейди ва таркибга бошка жалб килмайди