Абдусамад Дўрмонов: "Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз"
03 oct 2020 13:07
News
Абдусамад Дўрмонов: "Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз"
"Хоразм", "Зомин" каби жамоалар билан икки карра куч билан ўйнашимиз кераклигини йигитларга тушунтиряпмиз. Бугун ҳам биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Тўпни назорат қила олмадик, асосан ҳимояда ўйнадик. Танаффусдан кейин ўйинга темп қўшдик. Ҳужум қилмасанг гол урмайсан. Бундай ўйинларда ким биринчи гол урса ўша жамоа ютарди. Бу футбол, унда дуранг ғалаба ва мағлубиятлар бўлиб туради. Ушбу ўйин дурангга мос бўлди дея оламан",- дейди Дўрмонов.
- Яқин ўтмишнинг юлдузи Мансур Саидовнинг жисмоний ҳолати ҳақида нима дея оласиз?
- Мансур Саидовнинг тажрибаси катта. Майдон ичида йигитларни руҳиятини кўтаради, кўрсатмалар беради. Жароҳат олгани сабаб аввалги икки ўйинда иштирок эта олмаганди. Лекин, бугун ёмон ўйнамади. Шундай тажрибали футболчилар майдонда бўлса нисбатан осонроқ бўлади.
- Аввалги "Нефтчи"нинг мавқеини қачон кўрамиз?
- "Нефтчи"ни бой тарихи бор. Футболчиларга қандай жамоада ўйнаётганлигини тушунтириб келяпмиз. Ёш футболчиларимиз ўйинига яна қўшади, ўсишга эришади улар. Руҳий жиҳатдан ҳар бир ўйинга хоҳиш билан, бор эътиборини шу ўйинга қаратган ҳолда тайёргарлик кўришларини сўраймиз. Курашларга бой ўйинлар қанча кўп бўлса футболчиларга ҳам фойда бўлади. Жамоа олдига доим максимал вазифани қўямиз. Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз. Олдинда ўйинлар бор. Барчаси биз учун ижобий якун топади деган умиддамиз.
- Павел Смоляченко ҳақида...
- Унда жароҳати бор. Смоляченкога суъний майдонда ўйнаш мумкин эмас. Тиззасидан жароҳат олган. Уйда даволанмоқда.
- "Нефтчи" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?
- Ўйин ҳақиқатдан ҳам дурангга мос бўлди. Биз ҳам гол уриб кетишимиз мумкин эди ёки аксинча.
Comments