Latest news

13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  0 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  0 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  1 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  1 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  5 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  1 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  1 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  3

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи” номидан майдонга фақат ғалаба учун тушиш керак" News

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи” номидан майдонга фақат ғалаба учун тушиш керак"

А Про-Лига 3-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Шўртан” (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов қуйидагича фикрларни билдирди.

Дастлабки икки турда мағлубиятга учрадик, бироқ ўша учрашувларда ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юборгандик. Мағлубиятга учраган учрашувларимизда ҳам жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмаганди. Бугунги ўйин учун жиддий тайёргарлик кўрдик, оддинги учрашувлардаги хатоларимизни таҳлил қилдик. “Нефтчи” номидан ҳар бир футболчи майдонга фақат ғалаба учун чиқиши керак. Бундай шонли тарихга эга жамоага муносиб бўлиш керак, ана ўшанда ғалабалар бўлади.

Биздаги биринчи вазифа ўйинимизни яхши ташкил этиш ва учрашувларда ғалабалар қозонишдан иборат. Бугунги учрашув ҳар куни ўзимиз машғулотлар олиб борадиган майдонда ўтказилганлиги ҳам бугунги ғалабамизни таъминловчи омиллардан бўлди.

Про-лигада ўйнаётган бўлсак ҳам бизга ишониб учрашувларга ташриф буюраётган мухлисларимиз учун яна Суперлигага қайтиш учун ҳаракат қиламиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.
“Нефтчи” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика