Абдусамад Дўрмонов: "Игорь Таран билан шартномани бекор қилдик"
15 may 2019 22:11
News
Абдусамад Дўрмонов: "Игорь Таран билан шартномани бекор қилдик"
Бугун қийин учрашув ўтказдик. Ўтган турда “Оқтепа”га ютқазгандик, шу сабаб бугун ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилдик. Жамоамиз футболчиларини руҳий босимга тайёргарлигини оширишимиз керак, улар ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш этишлари учун бу жуда зарур жиҳат. Яна такрорлаяпман, илгариги “Нефтчи” фақат ғалаба учун майдонга чиқар эди. Ҳозирги “Нефтчи” футболчиларида ҳам мана шундай характерни шакллантиришимиз керак.
А ПРО-Лигада даражаси юқори бўлган жамоалар иштирок этишади, лекин барибир Суперлигадан анчагина фарқ қилади. Ҳозирги футболчиларимизнинг кўпчилиги Суперлигада ёшлар биринчилигида иштирок этишган, шунингдек таркибимиз деярли янгиланган.
Хамидулло Абдуҳамидов? Унинг жароҳати бор эди, шу сабаб бугунги ўйин қайдномасига киритмадик. Тажрибали футболчиларимиз ҳақида? Уларнинг жамоамизда ўз ўринлари бор, тажриба ҳар доим асқотган ва доим шундай бўлиб қолади, ҳали олдимизда ўйинлар кўп.
Игорь Таран? Унинг ўзи ёнимизга келиб, қўйиб юборишимизни сўради. Биз унга жамоамизга кераклигини, тажрибаси ёрдам беришини айтдик. Лекин шундай бўлиши керак экан, ҳозир Игорь Таран жамоамизда эмас, у билан шартномани бекор қилдик.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
Comments