Latest news

13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  4 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  1 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  3 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   5 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  15 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  25

Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда" News

Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Худога шукур, ғалабага эришдик. "Қўқон-1912" бизга қарши яхши тайёргарлик кўрган экан. Мураббийларнинг кўрсатмаларини бажардик.

- "Пахтакор" ижобий натижалар қайд этаётганига қарамай, охирги ўйинларда анча қийинчиликларга дуч келмоқда, ҳатто турнир жадвалида пастки ўринда бораётган жамоаларни ҳам қийинчилик билан енгмоқда. Бунга сабаб нима?

- Ҳар қандай жамоа билан ўйнаш осон эмас. Ҳар бир рақиб алоҳида тайёргарлик кўради. Ўйинда асосий нарса – натижа. 6:0 ми, 1:0 ми, қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъи назар, ғалаба учун уч очко берилади.

- Кейинги турда "Пахтакор" "Насаф" меҳмони бўлади. Қаршиликлар кубок беллашуви учун реванш олишга уриниши табиий. Жамоангиз бунга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

- Кейинги беллашувдаги рақиб – "Насаф" билан ўзаро ҳисоб-китоб мавжуд. Қаршиликлар турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда, биз очколар фарқини қисқартирмоқчимиз. Бир кун дам олиб, "Насаф"га қарши тайёргарликни бошлаймиз. Меҳмондаги ўйин оғирроқ бўлади, лекин ғалаба учун борамиз.

- Эшитишимизга қараганда, фаолиятингизни хорижда давом эттиришингиз мумкин экан...

- Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда, нима бўлишини вақт кўрсатади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика