Latest news

23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  0 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  1 23:07"Реал" — "Пачука". Таркиблар маълум  10 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  52 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0

Абдураҳмон Фозилов: "Миллий терма жамоамиз, ватанимиз битта!" News

Абдураҳмон Фозилов: "Миллий терма жамоамиз, ватанимиз битта!"

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби етакчиси Абдураҳмон Фозилов Қатарга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
- Эшитимизча, Малайзиядаги аламли мағлубиятга қарамай мухлислар клубимиз томонидан Қатар билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўраяпти...
- Ҳа тўғри айтасиз. Мухлислар клуби ҳомийлар ёрдамида 30 мингта рангли қоғозларни чиқардик. Аммо бу қоғозларни Қатарга қарши баҳсда ишлатамизми ёки йўқми буни билмаймиз. Сабаби учрашувга бир кун қолганида 8 минг дона чипта сотилибди. Балки бугун мухлислар чипта сотиб олишса бу 30 мингта қоғоздан Қатар билан баҳсда мозайка ташкил этармиз. Шу ўринда Малайзиядаги майдон ҳолати ҳақида гапириб ўтмасам бўлмайди. Бу баҳона эмас лекин майса тагидаги шағал футболчиларга ўйнаш учун имконият бермади. Менинг ўзим ҳам учрашувдан кейин устимдан бир челак сув қуйиб юборгандек ҳолатда эдим. Жуда ҳам иссиқ эди. Аммо айтганимдек бу баҳона эмас, Сурия футболчилари ҳам шу майдонда ўйнашди. Бизнинг футболчиларни кўплаб мухлислар танқид қилди, шахсан ўзим ҳам танқид қилдим. Сабаби танқид келажак меваси. Биз ҳам, футболчилар ҳам Ўзбекистон ғалаба қозонишини истайди. Шундай экан бирлашайлик.

- Мухлислар сони камайиши табиий, бундай паллада уларга нима деган бўлардингиз?

- Барча-барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламан. Миллий терма жамоамиз, ватанимиз битта! Ватанни алмаштира олмаймиз! Барчани Қатар билан ўйинга келинг ва терма жамоани қўллаб-қувватланг! ОАВда ва ижтимоий тармоқларда терма жамоа танқид қилинди. Келинг термамизга яна имконият берайлик. Олдиндаги ўйинларни ғалаба билан тугатсак худо хоҳласа мундиалга йўл оламиз. Футболчилар билан суҳбатлашганимда Россиядаги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олишга ваъда беришди. Уларнинг ваъдасини бажаришларига ишониб қоламиз. Барчани стадионга чорлаб қоламиз!, - дейди Абдураҳмон Фозилов.  




Rating: -48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика