Latest news

20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  0 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  8 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  4 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  388 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  2 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  1 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  31 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди News

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди

Transfermarkt Франция чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг трансфер нархини янгилади.

Янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 7 миллион еврога кўпайди ва 12 миллион еврога етди!

Ҳимоячи бу мавсум "Ланс" клубининг асосий футболчисига айланиб олди. Ҳусанов бир неча марта ўйиннинг энг яхши футболчиси (ёки камида энг яхшилардан бири) деб топилди. Бундан ташқари, октябрь ойида Абдуқодир Франция чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб тан олинди. Трансфер нархининг ошишига Ҳусановга Европанинг топ-клубларидан бўлаётган қизиқиш ҳам сабаб бўлди.

Энди Ҳусанов:
• Франция чемпионатида марказий ҳимоячилар орасида 21-ўринда;
• Франция чемпионатида U-21 марказий ҳимоячилар орасида 2-ўринда;
• Осиёлик марказий ҳимоячилар орасида 4-ўринда.

Шундай қилиб, Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланиб олди. Бу ўзбек футболи тарихидаги иккинчи натижага айланди: 2021 йилда "Рома"га ўтганидан кейин Transfermarkt Элдор Шомуродовни 14 миллион еврога баҳолаган эди.


Rating: +65   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика