Latest news

13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   0 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  5 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  10 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Навоий сафарига Одилов ва Абдужабборов бора олишмайди" News

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Навоий сафарига Одилов ва Абдужабборов бора олишмайди"

Мамлакат миллий чемпионатининг навбатдаги тур учрашувини Бекободнинг "Металлург" жамоаси сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказади.
Жамоа мураббийларидан бири Абдуқаҳҳор Маъруфалиев билан суҳбатимиз мазкур учрашувга тайергарлик ҳақида бўлди.

- Чемпионатда енгил учрашувнинг ўзи йўқ, барча жамоалар майдонга фақатгина ғалаба иштиёқида тушишяпти. Шу маънода Навоийда кечадиган ўйин ҳам биз учун қийин бўлади. Ўтган мавсум "Қизилқум" билан сафарда дуранг қайд этгандик. Бу мавсумни навоийликлар жуда яхши бошлашди. Айни пайтда пешқадамлар сафида бораяпти. Албатта, бу нарса бизни чўчитмаслиги керак. Футболчиларимиз руҳиятини ўйинга мослай олсак, ижобий натижага эришишимиз мумкин. Жамоамизда афсуски йўқотишлар бор. Навоий сафарига "Насаф"га қарши ўйинда жароҳат олган марказий ҳимоячимиз Дониёр Одилов, қанот ярим ҳимоячимиз Саиджон Абдужабборов бора олишмайди.

Саид "Олмалиқ" билан кубок ўйинида жароҳатланди. Дониёр алоҳида шуғулланишни бошлади. Абдужабборов ҳам, Одилов ҳам кейинги тургача сафга қайтишига умид боғлаб турибмиз.

Ўтган куни ҳужумчимиз Жасур Ҳакимовнинг, кеча эса тўпураримиз Зохид Абдуллаевнинг туғилган куни бўлди. Йигитларнинг ҳар иккаласини жамоадошлар таваллуд айеми билан табриклашди. Кўз тегмасин, ҳужум чизиғимиз вакиллари бу йил ўзларига билдирилган ишончни оқлаяпти. Уларга мустаҳкам соғлик тилаш баробарида янада сермахсул, ҳужумкор ўйинларини кутиб коламиз.

Навоий сафарига ёшлар таркибимиз ҳам, асосий таркибимиз ҳам бугун жўнаб кетади, - дейди Абдуқаҳҳор Маъруфалиев.

"Металлург" матбуот хизмати
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика