Latest news

21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  3 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  233 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Биз яратган тарихни Тимур Кападзе жамоаси такрорлашига ишонамиз" News

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Биз яратган тарихни Тимур Кападзе жамоаси такрорлашига ишонамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Абдуқаҳҳор Маъруфалиев бугунги учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди ва олимпиячиларимизнинг имкониятини чамалади.

"Эсимда бор, Жанубий Корея билан ўйинда захирада қолган эдим. Рақиб дарвозамизга адашмасам 20тадан ошиқ зарба йўллаган. Зарбаларнинг аксариятини Юрий Шейкин қайтарган, айримлари тўсинга тегиб қайтган эди. Азамат Абдураимов битта аниқ зарба билан жуда чиройли тарзда дарвозани ишғол қилгани ёдимда. Кореялик футболчиларни кўрсангиз худди орқасига мотор улаб қўйгандек югурарди. Анча тез эди. Бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилганини сабаби финалда Хитойни бемалол юта олардик. 

Жанубий Кореяда Анатолий Бишовец мураббийлик қиларди. Адашмаётган бўлсам рақибнинг ҳар бир футболчисига уй ва мукофотлар ваъда қилингани ҳақида эшитганмиз. Лекин ҳақиқатдан ҳам яхши жамоа сифатида шаклланган. Ўша таркибдагиларнинг айримлари ҳозир мураббий бўлиб ишламоқда. Бугунги Жанубий Кореяга нисбатан анча кучли ва тез эди. 

Худо хоҳласа, йигитлар рақибидан устун келишади. Чорак финалда Саудия Арабистонидан устун келишди. Омад ва куч-қувват тилаймиз. Биз яратган тарихни такрорлашига ишонаман", - дейди Абдуқаҳҳор Маъруфалиев. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика