Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Абдумавлон Абдужалилов: "Ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни истаймиз" News

Абдумавлон Абдужалилов: "Ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни истаймиз"

Ўзбекистон Кубоги-2017нинг бу йилги мавсумида "Нефтчи" жамоаси муваффақиятли тарзда одимламоқда.

Фарғона жамоаси мусобақанинг нимчорак финалида "Навбаҳор"га қарши рақобат олиб бориб, икки ўйин натижасига кўра навбатдаги босқичга йўл олди. Жамоа дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов эса клуб матбуот хизматига берган интервьюсида жамоанинг Ўзбекистон Кубогидаги иштироки ҳақида фикр билдирди

- Биринчи ўринда мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман. Чунки уларнинг улкан далдаси билан Ўзбекистон Кубогидаги юришимизни давом эттирамиз. Айнан ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида "Навбаҳор" тўсиғидан ўтдик деб ўйлайман. Шунингдек йигитларнинг машғулотлардаги меҳнатини ҳам алоҳида эътироф этиш керак. Наманганда жуда оғир баҳс кечди.

Ҳар иккала жамоа ҳам кейинги босқичга чиқишни жуда истаган эди. Бироқ мазкур қарама-қаршиликда бизнинг истагимиз кучли бўлиб чиқди. Шерзод Ҳакимовнинг супер голига алоҳида тўхталиб ўтмасам бўлмайди. Дарвозабон сифатида шуни айта оламанки, бундай маҳорат билан берилган зарбани қайтариш жуда қийин. Гол ҳақиқитдан ҳам чиройли чиқди. Жамоамизнинг ўйини аста-секин кучайиб бормоқда. Ўзбекистон Кубогида ҳам муносиб иштирок этишни истаймиз. Мақсадимиз хар бир беллашувда мухлисларимизни хурсанд этиш, - деди Абдужалилов.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика