Абдумажид Тоиров: "Рақобат йўқ жойда ўсиш қаердан бўлсин"
26 may 2016 22:05
News
Абдумажид Тоиров: "Рақобат йўқ жойда ўсиш қаердан бўлсин"
Ўзининг 40 ёшида ҳам профессионал даражада тўп тепиб, ўзбек футболида ўзига яраша из қолдирган Абдумажид Тоиров бугунги кунда мураббийлик фаолиятини олиб боряпти.
Метин ҳимоячи сифатида танилган Тоиров бундан роса 20 йил аввал, аниқроғи 1996 йили Термизнинг АСК клубида футболчилик фаолиятини бошлайди. Беш йил давомида “Сурхон” клуби шарафини ҳимоя қилган футболчи 2000 йили Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси сафини тўлдиради. Айнан водий жамоаси таркибида у фаолиятидаги юлдузли онларини ўтказди. Олти йил мобайнида “Нефтчи” сафида ўйнаган Абдумажид Тоиров кейинчалик “Тўпаланг”, “Қурувчи”, “Олмалиқ”, “Хоразм”, “Андижон”, “Навбаҳор” жамоалари шарафини ҳимоя қилди. “Нефтчи” таркибида бир бор мамлакат чемпиони бўлди. Тўрт марта Ўзбекистон кубогининг финалида ўйнади, лекин бу совринни ютиш насиб қилмади. Мана иккинчи йилдирки, яқин ўтмишнинг тажрибали ҳимоячиси мураббийлик фаолиятини олиб боряпти. Биз Абдумажид акадан бугунги фаолияти хусусида интервью олдик.
- Абдумажид ака, бугунги кунда мураббийлик фаолиятини олиб боряпсиз. Бу фаолият қандай бошланди? Футболчилик даврингизданоқ шунга тайёргарлик кўриб борганмидингиз ёки...?
- Мураббийлик фаолиятимни бошлаганимга бир йилдан ошди. Албатта, футбол ўйнаб юрган кезларимда, бир кун келиб мураббий бўламан, деб ўз олдимга мақсад қўйгандим. Фаолиятимнинг сўнгги йилларида ўзимни шунга тайёрлаб бор. Кўз тегмасин, ҳозирча ҳаммаси кўнгилдагидек кетяпти.
- Мураббийлик сиз ўйлаганчалик қийин эканми? Чунки, футболчилик даврида бу сизга билинмаган бўлиши мумкин. Мана энди мураббийларга осон эмаслигини тушуниб етяпсизми?
- Ҳа, бошида озгина ноқулай эди. Сабаби мен ҳар доим мураббий қаршисида туришга ўрганиб қолгандим. Энди эса аксинча, футболчиларнинг рўпарасида турибман. Шунингдек, уларга футбол ўйнашни ўргатишим керак. Вақт ўтиши билан ўзим учун янги оламга кўникиб боряпман. Биласизми, агар қилаётган ишингиз сизга маъқул келса ва ундан қайсидир маънода қониқиш хосил қилсангиз, ўша сиз айтган қийинчиликлар билинмайди. Тўғри, иш осон эмас. Лекин машғулот чоғида шунчалик жараёнга киришиб кетасизки, бошка нарсалар, баъзи муаммоларни тамомила унутасиз. Худдики, сиз билан футболчилардан ташқари ҳеч нарса йўқдек атрофда.
- Бугунги кунда “Бунёдкор” жамоасида ишлаяпсиз. Таклиф қачон ва ким томонидан бўлди? Бу сиз учун кутилмаган чорловмиди?
- Футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан сўнг маълум муддат ўзим учун жонажон бўлиб қолган “Нефтчи” жамоасининг ўринбосарлар таркибида мураббий бўлиб ишладим. Кейин кунларнинг бирида Сергей Лушанга қўнғироқ қилиб, “Бунёдкор”га ишга олишини сўрадим. Оилам Тошкентда бўлгани учун шундай йўл тутдим. Сергей Иванович йўқ демади ва ўшандан бери “Бунёдкор”да ишлаб келяпман. Бугунги кунда “Бунёдкор-2” жамоаси мураббийиман. Афсуски, ҳозирда биз 2-лигада қатнашяпмиз. Бизга 1-лигада жой беришмади.
- Иккинчи лиганинг ҳолати, аҳволи, яъни савияси қандай?
- Биласизми, биз жамоамизни 1-лигага тайёрлаган эдик. Шунинг учун ҳам бизга 2-лига қизиқ эмас. Ўзингиз ўйлаб кўринг, баъзи бир жамоаларнинг ўз майдони ҳам йўқ. Бундай ҳолатда қандай савия бўлиши мумкин?
- Футболчилик фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими? 40 ёшингизгача тўп тепдингиз. Бўлди, энди фаолиятингни тугат, деганлар бўлдими?
- Албатта бўлган. Бобур ака Ҳайдаров шундай деб кўп ҳазиллашардилар. Энди фаолиятимдан кўнглим тўлган. Факат Ўзбекистон кубогини қўлга кирита олмаганимдан кўп ҳолатларда афсусланаман. Озгина аламли ҳам бўлган. Чунки тўрт маротаба кубокнинг финалида ўйнаганман.
- Абдумажид ака, олий лигада сиз ўйнаган вақт билан таққослаганда, ўсиш кўзга ташланяптими?
- Мен ўйнаган пайтларда ҳар бир жамоада камида 2-3 нафар ҳақиқатан ҳам кучли футболчилар бўларди. Ҳозирги кунда ҳамма кучли ўйинчилар 2-3та жамоада тўпланиб қолган. Шунинг учун ҳам бу клублар бошқа жамоалардан анча устунликка эришяпти. Бу фикрим билан савия паст, ўсиш эса йўқ демоқчи эмасман. Шунчаки рақобат йўқ. Унинг учун эса клубларимиз модий жиҳатдан бақувват бўлишлари шарт.
Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Link :
Source : “ИнтерФУТБОЛ” газетаси
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments