Latest news

19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  0 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5

Абдумажид Тоиров: “Икки жамоа ўртасидаги кураш финал йўлланмаси ҳал қилинган кунданоқ бошланган” News

Абдумажид Тоиров: “Икки жамоа ўртасидаги кураш финал йўлланмаси ҳал қилинган кунданоқ бошланган”

Хабарингиз бор, бугун Фарғонада “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан билан сайтимиз ходимлари ўзбек футболида фаолият олиб бораётган таниқли мутахассислардан бугунги финал ҳақида фикр ва мулоҳазалар олишмоқда. Жумладан, ҳозирда Фарғона футбол академиясида ишлаб келаётган таниқли собиқ футболчи Абдумажид Тоировнинг фикрлари эътиборингизга ҳавола этилади.

“Биринчи навбатда ҳар икки жамоа вакилларини финалга қадар етиб келганликлари билан табриклайман” - дея сўз бошлади Абдумажид Тоиров. “Навбаҳор” ҳам, “Андижон” ҳам кубок доирасида кўрсатган ўйинлари наздидан финалга муносиб эдилар. Бу албатта ҳаммага насиб этавермайди. Икки жамоага ҳам омад тилайман.

Финалга бу икки жамоанинг чиққан кунидан бошлаб ўйин атрофидаги ажиотаж ва атмосфера бошланиб кетди. Икки жамоанинг мухлислари ҳам финал учрашувига катта тайёргарлик кўришаётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Бугун мавсумнинг энг яхши ўйинларидан бирини, катта атмосферали финални кўришимизга шубҳа йўқ” - дейди таниқли собиқ футболчи.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика