Latest news

16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  1 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  3 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3

Абдулла Абдуллаев: "Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз ўтишига ишонаман" News

Абдулла Абдуллаев: "Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз ўтишига ишонаман"

"Бунёдкор" жамоаси "Ҳоким кубоги" мусобақасида иштирок этиш учун Фарғона шаҳрига етиб келди.

Қишки ўқув-машғулот йиғини доирасидан ўрин олган мазкур турнир жамоага янги мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтайди. Биз эса мусобақа бошланиши олдидан "Бунёдкор"нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Абдулла Абдуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"5 январь санасидан бошлаб қароргоҳимизда йиғилдик ва машғулотларни бошладик. Дастлабки кунларда кўпроқ тикланиш машқларига эътибор қаратилди. Боиси, жамоа танаффусдан қайтган, спорт формасига кириб олиш учун эса тикланишга қаратилган машғулотлар зарур ҳисобланарди. Ҳа, жамоада ўзгаришлар кўп. Таркибга янги футболчилар ҳам жалб қилинди. Тезроқ чиқишиб кетишга ҳаракат қиляпмиз. 

"Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз кечишига ишонаман. Нега деганда, водий жамоаларига қарши уларнинг уйида тўп тепишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Тожикистон, Қирғизистон клубларига келсак, бундай рақиблар билан ўйинлар тажриба ошириш учун хизмат қилади. Чунки, жамоалар бир-бирларини билмаган ҳолда майдонга тушишади. Шуниси билан ҳам мусобақа қизиқ ўтади, деб ўйлайман. 

Жорий йилда ҳам мақсадимиз ўзгармайди. Совринли ўринларни қўлга киритиш ва ОЧЛга йўлланма олиш учун курашамиз",- дейди Абдулла Абдуллаев.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика