Latest news

17:09"Айнтрахт" "Ман Сити" учун Мармушнинг нархини белгилади  0 16:38Эшитдик-да! "Ланс" марказий ҳимоячисини 20 миллион еврога сотишни хоҳламоқда  3 16:03Де Брюйненинг кейинги манзили маълум  2 15:20Неймар: "Месси ва Суарес билан учлигимизни тикласак, ёмон бўлмасди"  2 14:46Артета: "Кубокда ўйналаётган тўплар АПЛникидан кескин фарқ қилади"  4 13:31Расман: "Вест Хэм" "Реал" собиқ мураббийининг ўрнига "Челси" собиқ устози билан шартнома имзолади  4 13:12Гарначо фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин  3 12:35Эшитдик-да! "Бунёдкор"га Туркия Суперлигасидан ҳужумчи келмоқда   8 12:14"Барселона" футболчиси: "Винисиуснинг четлатилиши — адолатсизлик"  8 11:53Мусиала "Бавария"да қолиш учун йиллик 4-5 млн евро даромадидан воз кечди  1 11:28"Наполи" "Челси" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 10:37Суперлигада ўйнаши кутилаётган «Хоразм»нинг йиғинида бир қатор тажрибали футболчилар иштирок этмоқда  5 09:43«Ливерпуль» Трент Александер-Арнольднинг ўрнига бошқа бир ТОП футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:04Расман: «Қўқон-1912» жамоаси тарбияланувчисини ортга қайтарди  3 08:39«Олтин тўп» соҳиби Саудия Арабистони клубида иш бошлади  2

Абдулазизхон Абдурашидов: "Турон" мендек ёш футболчиларга тақдирнинг туҳфаси бўлди" News

Абдулазизхон Абдурашидов: "Турон" мендек ёш футболчиларга тақдирнинг туҳфаси бўлди"

Кўпчилик футбол мухлислари ва мутахассисларни ҳайратга солиб Про лигадаги илк мавсумидаёқ Суперлига йўлланмасини қўлга киритган Фарғона вилоятининг "Турон" жамоасида бир нечта истеъдодли ёш футболчилар тўп тепишади.


Бугунги суҳбатдошимиз-Абдулазизхон Абдурашидов ҳам  "Турон"нинг зафарли юришларига  ўзининг  муносиб ҳиссасини қўшаётган ёш футболчиларнинг ёрқин вакилидир.

Суҳбатдошимиз ҳақида қисқача маълумот: Абдулазизхон Абдурашидов 2000 йилнинг 10 июлида Қўқон шаҳрида туғилган. Дастлабки сабоқни шаҳардаги 21-мактабда олган.Сўнгра  Қўқон шаҳридаги 1-академик литцейини тамомлаган. Қўқондаги “Спартак” болалар футбол клуби тарбияланувчиси. Биринчи мураббийи Наримон Асанов.  2017 йилдан бери "Турон"да фаолият кўрсатади.

- Абдулазизхон  суҳбатимиз аввалида футболга меҳр қўйишингизга сабаб  бўлган омиллар ҳақида айтиб берсангиз?

-Миллионлар ўйини мени ўзига мактаб давридаёқ ром қилган. Тўп тепишга бўлган катта иштиёқимни ўз вақтида сезган дадам 3-синфда ўқиётганимда  "Спартак" болалар футбол клубига олиб борганлар. Футболнинг "Алифбоси"ни шу масканда илк мураббийим Нариман Асановдан ўрганганман.

"Турон"га ўтишингиз қандай рўй берган?

-17 ёшимгача “Спартак” футбол клубида  шуғулланганман. Клубимиз раҳбарияти бизни катта футболга мослашишимиз учун "Қўқон-1912"-2" жамоасини 2-лига мусобақасига қўйиб келарди.  2017 йил Яйпанда янги ташкил этилган "Турон" билан ўртоқлик ўйини ўтказганмиз. Шу учрашув якунланганидан кейин "Турон"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Баҳром ака Ҳакимов мени ўз жамоасига таклиф этган.

- Ҳужумкор футболчилар тоифасига кирасиз.Лекин нега ҳимоячиларга мос бўлган 2 рақамда ўйнайсиз?

- "Спартак" болалар жамоасида  ўнг қанот ҳимоясида ўйнардим. Шу боис 2 рақам менга насиб қилган. "Турон"да  майдондаги жойим ўзгарган. Баҳром Ҳакимовнинг тавсияси билан ярим ҳимоячига айландим. Майдондаги вазифам ўзгаргач мураббийлар менга рақамимни ўзгартиришни маслаҳат беришди. Лекин болаликдан қадрли бўлиб қолган рақамни алмаштиришга кўзим қиймади.

- Ушбу мавсум дриблинг устаси сифатида танилдингиз. Шу хислатни қандай ўзлаштиргансиз?

-Кўпчилик эътироф этадиган ушбу хислатни қандай ўзлаштирганимга изоҳ бера олмайман.Бироқ ҳимояда ўйнаб юрган пайтимда ҳам ўз дарвозамиз яқинида рақибларни алдашга уринишим сабаб Наримон акадан кўп бор дакки эшитганим ёдимда. Қолаверса, бош мураббийимиз Ислом  ака   Исмоилов ҳужумкор футбол тарафдорлиги сабаб майдонда ўзимни анча эркин ҳис қиламан.

- Мамлакатимиздаги  машҳур спорт сайтларидан бирининг бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев сизни "Йил кашфиётларидан бири" деб эътироф этиб ўтди...

- Менимча бутун жамоамиз аъзолари  "Йил кашфиёти" бўлишга лойиқ.Эътироф учун журналист акамга миннатдорчилик билдираман. Бундан кейинги фаолиятимизда  ҳам “Турон” жамоаси мухлисларини хурсанд  қилиш учун майдонда бор кучимизни бериб ҳаракат қиламиз.

- Ушбу мавсумда рақиблар дарвозасига 7 та гол киритиб жамоа тўпурари бўлдингиз. Мавсум аввалида жамоа тўпурари бўламан, деб ўйлаганмидингиз?

-Менимча ҳар бир футболчида  кўпроқ  гол уриш истаги бўлади. Менда  ҳам бу истак бор.Лекин футболда  бир футболчининг нечта гол ургани эмас, балки жамоанинг ютуқлари биринчи ўринда туради. Айтмоқчиманки, ушбу мавсум  тўпурар бўлганим  учун эмас, балки  жамоамизнинг Суперлигага чиққани сабаб қадрлидир.

- Футболчилик фаолиятингизда яна қандай ютуқларни орзу қиласиз?

-Профессионал футболчи сифатида ўсишимизда "Турон"нинг аҳамияти беқиёс. Менимча  ёш футболчилар  учун "Турон" жамоасининг ташкил этилгани тақдирнинг туҳфаси бўлди. Биринчи навбатда жамоадошларим билан бирга  Суперлигада ҳам "Турон"нинг шаънини муносиб ҳимоя қилиш ниятидамиз.Келажакда эса Европа чемпионатларидан бирида тўп тепишни орзу қиламан.

- Жаҳон ва ўзбек футболида қайси футболчиларнинг ҳаракатига ҳавас қиласиз?

- "Тоттенхэм"нинг жанубий кореялик ҳужумчиси Сон Хён Мин ва "Пахтакор"нинг  юлдузи Жалолиддин Машариповларнинг  майдондаги ҳаракатларидан завқланаман. Шу билан бирга ушбу мавсум мобайнида. "Турон"да бирга  тўп сурган  Отабек Ҳайдаров, Шохруҳ Холматов, Шукурали Пўлатовларнинг майдонда ўзларини ҳотиржам тутишларига қойил қоламан.

Мўйдинжон Собитов суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика