Latest news

23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  3 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   24 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  366 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  6 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28

Абдулазиз Юсупов: “Бакланов пенальтини қайтариб руҳиятимизни кўтариб юборди” News

Абдулазиз Юсупов: “Бакланов пенальтини қайтариб руҳиятимизни кўтариб юборди”

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар аъзоси Абдулазиз Юсуповнинг фикрлари билан қизиқдик.

-  Кечаги учрашувда яхши ўйнадик. Барча жамоадошларим ўзларини кўрсатишиб, ғалаба учун кўп тер тўкишди. Очиғи, беллашувдан олдин ижобий натижага эришишимизга ишонгандик. Сабаби, бош мураббийимиз Мурод ака Исмоилов бизни ўйинга ажойиб руҳда ва тўғри тактика асосида тайёрлаган эди. Футболчилар ўз вазифаларини тўлақонли бажаришди ва биз Намангандан ғалаба билан қайтдик.

Пишур пенальтидан гол урганида ғалаба қозона олармидик? Билмадим. Аниғи шуки, ўйин бошқача кўриниш оларди. Лекин жамоамизнинг тажрибали дарвозабони Андрей Бакланов пенальтини қайтариб, нафақат ўзининг, балки бизнинг ҳам руҳиятимизни кўтариб юборди. Шундан сўнг футболчиларда ўзига бўлган ишонч ортиб, меҳмонда ғалаба қозондик.

Сафардаги учрашувда ғалаба қозонган бўлсакда, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Жавоб баҳсига ҳам жиддий тарзда тайёргарлик кўрамиз ва албатта ғалаба учун ўйнаймиз.

Фурқатбек Нишонов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика