Latest news

14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  1 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  1 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  8 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0

Барчаси учун раҳмат император News

Барчаси учун раҳмат император

Бир неча соатлардан сўнг ўзбек футболи ва Италия чемпионати собиқ юлдуз футболчилари ўртасидаги учрашув бошланади.

Ҳа, бу ном "Рома" афсонаси Тоттига ишлатилган. У Римда ҳақиқий император эди. Бугун Италия чемпионати ва ўзбек футболи юлдузлари ўртасидаги учрашувда барчанинг ёқимтойи Гейнрих майдонга тушади. Жонажон ва қадрдон  "Пахтакор" стадионида. Ҳа, Саша бугун айнан сени кўриш учун учрашувга бораман. Тотти Римда, сен эса мен учун Тошкентда, "Пахтакор"да шундай мақомдаги футболчисан. Сен майдонга тушар экансан нафақат менга, майдондаги барчага ишонч, кайфият берардинг. Майдон ларзага келарди. Денисов иккалангиз ҳақиқий ўзбекнинг мард ўғлонларисиз, керак бўлса жонингизни ҳам ташлаб кетишга тайёр бўлгансиз, бунга аминман. Терма жамоа либосидаги сўнгги расмий ўйининг ёдимда. Сенга қўшилиб мен ҳам йиғлаганман. Мундиалга чиқа олмаганимиз учун эмас. Сени мамлакатнинг бош жамоаси сафида бошқа кўрмаслигим учун. Тошкентда Сурияга гол урганингда ўзимдан бахтли инсон йўқдек ҳис қилганман.  


Шундай экан бундай хайрлашув учрашувига айнан сен муносибсан Саша. Барчаси учун раҳмат император.

Абдулазиз Искандаров

Муаллифнинг телеграм канали: Интервьюлар олами

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика