Абдулатиф Абдуқодиров: “Янги бош мураббий менга ишонч билдирмоқда”
13 sep 2015 15:30
News
Абдулатиф Абдуқодиров: “Янги бош мураббий менга ишонч билдирмоқда”
Айтиш керакки, бу гол Абдуқодировнинг жорий мавсумдаги дастлабкисидир. Ўйиндан сўнг футболчининг фикрлари билан қизиқдик.
- “Қизилқум” билан баҳсда қандай бўлмасин ғалаба қозонишимиз шарт эди. Чунки бизни фақат уч очко қониқтирарди. Шунинг учун астойдил тайёргарлик кўргандик. Жамоада мураббий ўзгарди. Бунгача ишлаб келган Эдгар Гесс пайтида асосан захирада қолиб кетаётгандим. Тўғриси, у менга ишонч билдирмади. Вақтинчалик тайинланган бош мураббий Сергев Ковшов эса менга ишонч билан қарамоқда. Бундан хурсандман. Мана бугун иккинчи бўлим бошидан майдонга туширди. Ўз навбатида омадим келиб, кўп вақт ўтмай рақиб дарвозасини ишғол этдим. Қолаверса ўйинга ҳам киришиб кетишим осон кечди. Футболчиларни яхши биламан ва улар билан анча вақтдан буён бирга ўйнаб келмоқдамиз. Албатта урган голим билан жамоага фойда келтирганимдан хурсандман. Насиб қилса келгуси учрашувларда ҳам мураббийлар штаби ва мухлисларни ишончини қозонишга харакат қиламан - дейди Абдуқодиров.
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Comments