Latest news

00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  42 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  0 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  5 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12

Абдул Азиз Юсупов: "Насаф"га қарши муносиб ўйнай оламиз" News

Абдул Азиз Юсупов: "Насаф"га қарши муносиб ўйнай оламиз"

Термизнинг "Сурхон" жамоасини олдинда яна бир учрашув кутиб турибди.

Суперлиганинг қолдирилган 5-турида жамоа "Насаф"га қарши майдонга чиқади. "Сурхон" футболчиси Абдул Азиз Юсупов ўтган ва олдиндаги ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўйин жуда оғир кечди, чунки икки жамоага очко жуда ҳам зарур эди. Учрашув қийин бўлишини биз билгандик. Шунга яраша, тайёргарлик кўрдик

- Иккинчи бўлимда жамоа биринчисига қараганда фаолроқ тўп тепди...

- Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Баъзи вазиятларда хато қилдик. Бизнинг дарвозамизга пенальти белгиланди. Танаффусда бош мураббиймиз ҳужумда янада тажовузкор ўйнаш бўйича кўрсатмалар берди. Ўйин темпини ошириш кераклиги таъкидланди. Жамоадошларим иккинчи бўлимга қўшимча мотивация билан чиқишди. Майдонда бор кучини берди. Биз ўзимизни аямай ўйнадик. Якунда гол урдик. Бундан ташқари кўплаб вазиятлар яратдик

- "Сурхон" очко йўқотдими ёки бир очко олдими?

- Сўзсиз, "Сурхон" очко йўқотди. Биз ғалабага лойиқ эдик. Чунки, иккинчи таймда "Нефтчи"нинг зонасида жуда кўп вазият яратдик. Афсуски, гол уриш учун иккита соф имкониятдан фойдалана олмадик. Бу футбол, шундай вазиятлар ҳам бўлиб туради.

- Навбатдаги рақибимиз - "Насаф". Бундай кучли рақибни қандай енгиш мумкин?


- "Насаф" Ўзбекистондаги энг топ жамоалардан биттаси. Ўзининг услуби, яхши академияси бор. Лекин шундай рақибга қарши муносиб ўйнай оламиз. Биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Шу руҳда давом етамиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика