Latest news

17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  0 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  7 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  6 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12

Абдужамол Исроилов: "Яна икки ойдан сўнг футбол ўйнашим мумкин экан" News

Абдужамол Исроилов: "Яна икки ойдан сўнг футбол ўйнашим мумкин экан"

Хабарингиз бор, айни дамда "Навбаҳор" жамоаси аъзоси Абдужамол Исроилов АГМК - "Навбаҳор" учрашувида олган жароҳат туфайли туфайли учрашувларни ўтказиб юбормоқда.

Бугун биз Абдужамол Исроилов билан боғланиб, жароҳати борасида суҳбатлашдик.

Авваламбор, мени қўллаб-қувватлат турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман - дейди Абдужамол Исроилов. Жароҳат олганимдан сўнг жуда кўп мухлислар қўнғироқ қилиб, хол-аҳвол сўрашди, айримлари келиб кўриб кетишмоқда. Ҳозирги кунда аҳволим яхши, олган жароҳатим туфайли ўтказилган жарроҳлик операцияси муваффақиятли якунланди. Насиб қилса яқин орада тикланиш машғулотларига киришаман. Шифокорларнинг маълум қилишича, яна икки ойдан сўнг футбол ўйнашим мумкин экан.

Ўз навбатида яратиб берилаётган шароит учун "Навбаҳор" футбол клубига раҳмат айтаман. Айни вақтда футбол ўйнай олмаётган бўлсам ҳам, жамоадошларимни қўллаб-қувватлаб турибман. Насиб қилса, майдонга янада кучлироқ бўлиб қайтаман. "Андижон" жамоасига қарши кечадиган учрашувда "Навбаҳор"га омад тилайман, водий дербиси жуда қизиқарли ўтиши аниқ.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика