Latest news

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  0 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Абдужамол Исроилов: "Нефтчи"га қайтган бўлсамда, "Динамо"дан миннатдорман" News

Абдужамол Исроилов: "Нефтчи"га қайтган бўлсамда, "Динамо"дан миннатдорман"

Олий Лига баҳслари бошланмасидан олдин «Динамо» сафига «Нефтчи»дан ижара асосида қўшилган фарғоналик Абдужамол Исроилов жамоада энг кўп ўйин ўтказган футболчилардан бири сифатида мухлислар эътиборига тушди.

қинда Самарқанддан яна Фарғонага қайтган 21 ёшли футболчи билан суҳбатлашдик.

- Абдужамол, иккинчи давра олдидан «Нефтчи»га қайтдингиз. Ярим мавсум «Динамо»да тўп суриб, қандай таассуротлар қолди?

- Таассуротларим албатта яхши. Айнан Самарқандда футболчи сифатида илк бор Олий Лига ўйинларида майдонга тушдим. «Динамо» менга бундай имкониятни бергани учун бир умр миннатдорман. Самарқандда жамоамиз бир оилага айланганди. Футболчилар ва мураббийлар штаби ҳам ўз ишини усталари эди. Қолаверса, Самарқанд шаҳри ҳам менга жуда ёқди. Бу шаҳарга ўрганиб қолгандим. Қисқа қилиб айтганда, Самарқанд менинг иккинчи уйимга айланиб қолади. «Динамо» ҳам доим юрагимда қолади.

- Йил бошида «Динамо»га ким таклиф этганди?

- «Нефтчи»да йиғинда иштирок этиб, ҳали асосий таркибга кира олмагандим. Ўтган йили ўринбосарлар сафида тўп сургандим. Шунга қарамай, йил бошида Илҳом ака Шарипов мени «Нефтчи»дан ижарага олиб, Олий Лигада дебют қилишимга сабаб бўлди. Ҳамма ўйинларда менга ишонч билдириб, асосий таркибга туширди. Шунга яраша мен ҳам барчани ишончини оқлаш учун интилдим. Илҳом ака Шарипов ёшларга ишонч билдиришдан қўрқмайди. Тажрибасиз бўлсамда менга ишонч билдирди. Натижада Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига ҳам чақирилдим. Қолаверса, самарқандлик футбол мухлисларига ҳам миннатдорчилик билдираман. Уларни қўллаб-қувватлаши ўзимга бўлган ишончни орттирди. «Нефтчи»га қайтаётган бўлсамда, «Динамо» ҳам доим қалбимда қолади, бу жамоадан миннатдорман.

- «Нефтчи»га сизни Вадим Абрамов таклиф этдими?

- Йўқ, тўғриси айтсам, клуб раиси Тоҳир ака Копадзе ва спорт директории Шерзод Раимжоновлар таклиф этишди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида БААда Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраяпмиз. 20 июлдан кейин «Нефтчи» ихтиёрига қайтаман. Вадим Абрамов бошчилигида тажрибали футболчилар йиғилмоқда. Умид қиламанки, иккинчи даврада «Нефтчи» сафида яхши ўйинларимиз билан Фарғона аҳлини хурсанд эта оламиз.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика