Latest news

02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  9 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  8 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  16 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  10 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  7 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

Абдуҳамидулла Расулов - "Шуҳрат" медали соҳиби News

Абдуҳамидулла Расулов - "Шуҳрат" медали соҳиби

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида 2014 йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
Ушбу мукофотланганлар орасида жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ходимлари ҳам ўрин эгаллашган.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”

Собиров Фарҳод Шавкатович - Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг шахмат бўйича катта мураббийи

Турғунов Ойбек Аширович - Андижон олимпия захиралари коллежи оғир атлетика бўлими мураббийи

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”

Мамазулунов Ойбек Каримшер ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Мочалов Алексей Юрьевич - Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Бортникова Оксана Ивановна - Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 23-сонли ихтисослаштирилган олимпия захиралари спорт мактабининг синхрон сузиш бўйича мураббийи

Каримов Равшан Раҳимович - Бухоро шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг миллий кураш бўйича мураббийи

“Дўстлик” ордени билан

Маҳмудова Саида Саидикрамовна - Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг стол тенниси бўйича мураббийи

Роговая Татьяна Петровна - Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийи

“Шуҳрат” медали билан

Абдураимова Нигина Жасур қизи - Теннис бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Дусанова Надия Юсуповна - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Расулов Абдуҳамидулла Эркинович - Ўзбекистон футбол федерациясининг халқаро тоифадаги ҳаками, ФИФА рефереси

Раҳматова Жамила Адизовна - Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Сатторов Қаҳрамон Ўроқбоевич - Ангрен ахборот технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси

Турдиқулов Шавкат Суюндиқович - Республика олимпия захиралари коллежи қиличбозлик бўлими катта мураббийи
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика