Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  5 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  4 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Аббосбек Файзуллаев Осиё кубогида нималарни ўрганганини айтди News

Аббосбек Файзуллаев Осиё кубогида нималарни ўрганганини айтди

ЦСКАнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Осиё кубогидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Осиё кубоги яхши тажриба бўлди: терма жамоа сафида илк бор бундай йирик турнирда иштирок этдим ва кўп нарсаларни ўргандим. Биз турнирда яхши қатнашдик, аммо пенальтилар сериясида Қатардан мағлуб бўлганимиз ачинарли бўлди - ушбу ўйинда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Агар Қатар тўсиғидан ўта олганимизда, турнирда ғолиб чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлардик. Бироқ ҳаёт давом этади. Мақсадимиз - илк маротаба жаҳон чемпионатига йўл олиш. Биз тарихда қолмоқчимиз.

Мусобақа давомида қийин вазиятларда қандай ўйнаш кераклигини ўргандим. Ушбу турнир давомида мен ўз позициямни ўзгартирдим - "сохта тўққизлик" ролини ўйнадим. Аввалига бу позиция менга ноқулайлик туғдирди, лекин мен Таиланд билан ўйинда бунга кўникиб бўлгандим. Рақиб ким қаерда ўйнаётганини англай олмаслиги учун биз тез-теў позицияларимизни ўзгартириб турдик. Шу тариқа, Осиё кубоги давомида тактик жиҳатдан кучайдим", — деди Файзуллаев.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика