Latest news

22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  0 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  33 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   8 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  96 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0

Аббосбек Файзуллаев: "Олдимизда фақат битта йўл бор — ғалаба қозониш" News

Аббосбек Файзуллаев: "Олдимизда фақат битта йўл бор — ғалаба қозониш"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Гватемалага қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бўлажак учрашувга тайёргарлик қандай кетмоқда?

— Бизни қўллаб-қувватлаётган барча ўзбек халқига миннатдорчилик билдираман. Биз буни ҳис қилиб турибмиз. Тайёргарлик авжида. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйини қолди. Олдимизда фақат битта масъулиятли йўл бор — ғалаба қозониш. Лекин бу ҳеч қандай босим юкламайди. Майдонга чиқишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак. Бундан бошқа йўлимиз йўқ.

— Янги Зеландияга қарши ўйинда муҳим голлардан бирини урдингиз. Ўшанда қандай ҳиссиётларни бошдан кечирдингиз? Майдонда бевосита отангиз ҳам учрашувни кузатиб бораётганди.

— Жаҳон чемпионатида гол уриш ҳар бир футболчининг орзуси деб ўйлайман. Бундан ташқари, стадиондан туриб дадам қўллаб-қувватлаб турганди. Бу янада ўзгача ҳиссиёт тақдим этади. Гол ургач, уларга қарадим. Хурсандчилигини кўриб, бошқача бўлиб кетдим. Лекин бу голимни раҳматли тоғамга бағишладим. 

— Янги Зеландияга қарши ўйин давомида сизни турли нуқтларда пайдо бўлганингизни кўрдик. Позицияни алмаштирган ҳолда ҳаракат қилиш мураббий кўрсатмаси эдими ёки ўз ташаббусингизми?

— Иккаласини ҳам тўғри деса бўлади. Чунки рақиб ҳимоячилари жуда зич ўйнашди. Шу боис, позиция алмаштириб, бўш зоналарни топишга ҳаракат қилдик. 

— Осиё кубогида Холдорхонов билан ажойиб тандем ҳосил қилгандингиз. Мазкур турнирда эса ҳужумчимиз унчалик кўзга ташланмаётгандек таассурот қолдирмоқда. Бунга қандай муносабатдасиз?

— Холдорхонов жамоамиздаги энг кучли ҳужумчи деб ўйлайман ва ҳамиша уни қўллаб-қувватлайман. Худо хоҳласа, кейинги ўйинда гол уриб, ўзининг ёрқин ўйинини кўрсатишни бошлайди.

— Гватемаланинг қайси жиҳатини юқори баҳолайсиз?

— Рақиб тартибли ҳимояланади ва жанговар ўйин намойиш этади. Биз уларни ўрганиб чиқдик. Эртанги ўйинда уларга қарши чора кўрамиз.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика