Latest news

16:39АПЛ клублари А Серия клубларига қараганда 500 баравар кўп (!) пул сарфлади  1 16:12Испания футбол федерацияси "Барселона" АҚШда ўйин ташкил этишига рози. Энди УЕФАнинг рухсати керак  1 15:44Мали U-17 Ўзбекистон U-16 терма жамоаси дарвозасини 5 марта ишғол қилди  16 15:32Рустам Акрамов хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди  0 15:18ОФК Чақирув Лигаси саралаши. "Фальконс" "Тайчун"дан устун келди, ўзбекистонлик ҳужумчидан дубль!  1 14:50"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими?  2 14:27Расман: ПСЖ украиналик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 14:05"Пахтакор-79" хотирасига ҳурмат бажо келтирилган, жамоалар дурангга рози бўлган "Динамо" – "Пахтакор" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:31"Андижон" – "Навбаҳор" ўйинини ким шарҳлаши маълум  21 13:01"Хоразм" билан ўйинда "Бухоро"ни ким бошқариши маълум  2 12:35ОФК Чақирув лигаси. Ўзбекистонлик ҳакамлар Сурия ва Бангладеш жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлайди  0 12:13Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим"  3 11:58Улуғбек Ҳошимов: "Пахтакор"га қарши биринчи марта ўйнаётганим йўқ"  3 11:27Бобир Абдихолиқов: "Ҳар қандай футболчи асосий таркибда ўйнашни хоҳлайди"  5 11:24Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор" янги футболчиларининг лицензиясини қайтариб олиниши ва очко олиб ташланиши мумкин"  17

Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?! News

Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи олдидан БАА термасини қабул қилади.

Бугун ана шу беллашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз ёрдамчи мураббийи Владо Радманович Аббосбек Файзуллаев кечаги машғулотда жароҳат олгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)

Кўплаб мухлисларнинг ярим ҳимоячимизнинг аҳволи ҳақидаги ҳавотирларини инобатга олган ҳолда ушбу масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик. "Championat.asia"га маълум бўлишича, кеча Файзуллаев машғулот пайти жамоадошларидан бири билан тўқнашиб кетган. Жамоа шифокорлари тун бўйи Аббоснинг аҳволини яхшилаш учун уни назоратда ушлашган. Кечаги тўқнашув натижасида футболчимизнинг суяклари лат емаган ва эҳтимолий кутилган хавф ортда қолган. Бизнинг маълумотга кўра, Файзуллаев эртанги учрашувда иштирок этиши мумкин, у хатто бироздан сўнг бошланадиган терма жамоамизнинг расмий машғулотидан ҳам қатнашиши кутилмоқда. Ўзбекистон МТЖнинг ўйин олди расмий машғулоти 17:45 да "Жар" стадионида бошланади.

Шу ўринда муҳим футболчиларимиздан бирини тезроқ сафга қайтариш учун ҳаракат қилган терма жамоамиз шифокорларига миннатдорчилик билдириб ўтамиз.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - БАА ўйини эртага, 15 октябрь куни "Бунёдкор" стадионида 19:00да старт олади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика