Аббос Файзуллаев: "Туркманистон ва Эронни ютиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллашни истаймиз"
27 mar 2024 00:30
News
Аббос Файзуллаев: "Туркманистон ва Эронни ютиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллашни истаймиз"
Гонконг терма жамоаси рақиблик қилган ўйинда вакилларимиз йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг Аббос Файзуллаев фикрларини билан ўртоқлашди.
"Барчани ғалаба билан табриклайман. Олдимиздаги минимум вазифани бажардик. Кейинги босқичга йўлланма олдик ва Осиё Кубоги чиптасига эга чиқдик. Ўйин қизиқарли ўтди. Осон бўлгани йўқ. Баҳсга муносиб тайёргарлик кўргандик. Гонконгда кечган ўйинни ҳам таҳлил қилгандик. Асосийси ғалабага эришдик. Мураббийимизга соғлик тилаймиз ва тезроқ сафга қайтишини сўраб қоламиз.
Секин-аста ўз спорт формамга қайтяпман. Барибир ўйин амалиёти муҳим. ЦСКАда жойим учун курашаман.
Терма жамоада ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун ўйнаймиз. Мақсадимиз Туркманистон ва Эронни ютиб биринчи ўринни эгаллаш",- дейди Аббосбек Файзуллаев.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments