Latest news

18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  4 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  57 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  5 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14

Аббос Файзуллаев Қатар ҳақида: "Биз ҳар битта ўйинни ютмоқчимиз" News

Аббос Файзуллаев Қатар ҳақида: "Биз ҳар битта ўйинни ютмоқчимиз"

Осиё кубоги-2023 1/8 финал доирасидаги Таиланд (2:1)га қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Аббос Файзуллаев баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бутун Ўзбекистон халқини ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистондан қўллаб-қувватлаганларга ҳам раҳмат.

Ўйинга келсак, унга яхши тайёргарлик кўргандик ва тактик жиҳатдан рақибни яхши ўргангандик. Бугун яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Асосийси ғалаба ва кейинги босқичга чиққанимиз.

1:1 бўлган вазиятдаги босим? Унчалик босим бўлмади, бу ўйинда бўлиб турадиган ҳолат ва асосий тўхтаб қолмасликдир. Биз эса ҳаракат қилдик ва иккинчи голни уришга эришдик.

Қатарга келсак, Қатар жуда яхши жамоа, ўйинчилари ҳам индивидуал жиҳатдан кучли. Афиф ва Ал Ҳайдос каби жуда яхши ўйинчиларга эга. Қатарга қарши жуда қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман. Олдимиздаги ҳар битта ўйинни ютмоқчимиз", дейди Таиландга қарши ўйин қаҳрамони.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика