Latest news

10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  0 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  170 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  6

Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди News

Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди

ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев "Матч ТВ" телеканалига берган интервьюсида янги позиция туфайли ўйинида пасайиш кузатилганини айтди.

Шанба куни ЦСКА РПЛнинг 26-турида "Спартак"ни меҳмонда мағлуб этди (2:1). "Армиячилар" 51 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди. 

– Жорий мавсумни қандай баҳолаган бўлардингиз? Ўтган йилгидек ёрқин кўринмаяпсиз...

– Иккинчи даврадаги кўрсаткичим ўзгаргани ўзимга ҳам сезиляпти. Бу мен учун янги позиция, бунда мен кўпроқ орқага қайтаман. Ўйлайманки, шу сабабли менда бироз ўхшамаяпти деб ўйлайман. Бироқ энг муҳими, мен жамоага ёрдам беришни хоҳлайман. Агар мураббий мени ўша ерга қўйса, мен ўша жойда ўйнаб, жамоага кўмак беришга ҳаракат қиламан.

– Бу вазиятни Марко Николич билан муҳокама қилдингизми?

– Улар мени ўша ерда кўради ва жисмоний ҳолатимни билади. Қишки йиғинда синовлар ўтказгандик ва мен яхши натижалар кўрсатгандим. Шунинг учун мураббий мени у ерга қўйди. У менга қандай ўйнашни ўргатмоқда.

Файзуллаев жорий мавсум барча турнирларда 33 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика