Latest news

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  1 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  5 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман" News

Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев ЦСКАга миннатдорлик билдирди.

"Кеча фаолиятимда катта воқеа содир бўлди: мен ЦСКАдан "Истанбул Башакшеҳир"га ўтдим.

Менга ишониб, ўзимни янги поғонада кўрсатиш имкониятини бергани ва ривожланиш учун жуда зарур бўлган маслаҳатлар билан ёрдам бергани учун ЦСКА клуби, раҳбарият ва мураббийлар Владимир Федотов ва Марко Николичдан жуда миннатдорман. Бу ишончни оқлаш ва клубга фойда келтириш учун ҳар доим астойдил меҳнат қилганман. Клубнинг барча ходимлари, айниқса, мени илиқ кутиб олган ва биринчи кунданоқ кўмаклашган жамоадошларимга миннатдорлик билдираман. ЦСКА туфайли Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўз ўрнимга эга бўлдим ва у билан унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдим: Париждаги Олимпия Ўйинларида иштирок этдим ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олдим.

Раҳмат, ЦСКА ва "армиячилар"нинг ажойиб мухлислари! Клубга чин дилдан омад ва янги буюк ғалабалар тилайман. Биз дўст бўлиб қоламиз ва мен ҳар доим сизларга мухлислик қиламан! ЦСКА ҳар доим биринчи бўлиб қолади!

Энди мен "Истанбул Башакшеҳир" футболчисиман. Бу мен учун янги чақирув бўлиб, ўзгача мотивация беради. Туркия маданияти ўзбек тилига яқин, ишончим комилки, бундай қизиқарли мамлакатда кўплаб ёқимли кашфиётлар ва воқеалар кутиб турибди. Айни пайтда Туркияда чемпионати жуда кучли: жиддий рақобат, шиддатли кураш. "Истанбул Башакшеҳир" ҳар йили юқори ўринлар учун курашади ва мен клубга чемпионатда олдинга қадам ташлашга ёрдам беришни жуда хоҳлайман. Айниқса, еврокубокларда илк бор ўйнаш имкониятига эга бўлганимдан қанчалик хурсанд эканлигимни таъкидламоқчиман: "Истанбул Бошакшеҳир" Конференциялар Лигасида ўйнайди ва бу курашда клубга ёрдам беришдан хурсанд бўламан.

Сиз билан учрашишни интиқлик билан кутаман, азиз "Истанбул Башакшеҳир" мухлислари!", – деди Файзуллаев.

Аввалроқ ЦСКА ҳимоячиси Игорь Дивеев Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилаган эди. 

Rating: +10   

Comments

+7   
31 jul 17:11:20
Ўзбек футболининг муҳлиси
ЦСКА дан кетиб тўғри қилдинг Аббос
+4   
31 jul 17:37:17
Дильшод
Хакикий инсонни гапи. Бизада бир хил негативчилар бор емонлашдан нари утишмиди. Аббобек ЦСКАда оекка турди, ажойиб футболчи булиб шаклланди, буни узи хам айтиб утди. Узи билан уйнаган жамоадошларига, мураббий, мухлисларга миннатдорчилик билдирди. Багри кенг, калби тоза хакикий професионални, ажойиб инсонни гаплари. Хаетинг, келажагинг мусаффо булсин Аббосбек.
+1   
31 jul 23:05:38
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Reply to comment by Soccerland777
Ўз вақтида Шомуродовни Ростовга кетишида Бунёдкор, Файзуллаевни ЦСКАга ўтишига Пахтакор ҳайрихохлик билдирмаган. Баъзан қайсарлик катта иш беради.
Юкоридаги клубларимизга нисбатан, ЦСКА ва РОСТОВ клуби хохлайсизми ёки хохламайсизми, юкорирок погонада турада!
ЦСКАда Аббос анча усди!
+1   
31 jul 20:58:25
Акрамжон Халилов
Бу йил жуда қаттиқ меҳнат қилиш керак, Истанбул клуби юқори ўринларни эгалласин, келаси йил албатта ЧЛ да иштирок этсин, ана шунда Аббосни бозори юриб кетади.
Агар ёзгача бу режалар амалга ошмаса ЖЧ 2026 да ўзини кўрсатиши зарур бўлади.
   
01 aug 01:06:07
Liverol Motor Oil
Reply to comment by BOBIRBEK_URINOV⚽️
Юкоридаги клубларимизга нисбатан, ЦСКА ва РОСТОВ клуби хохлайсизми ёки хохламайсизми, юкорирок погонада турада! ЦСКАда Аббос анча усди!
Бунёдкор ва Пахтакор футболчисини қуйиб юборишга қарши булган,футболчиларнинг узи қайсарлик эвазига булса хам уша жамоага утишган ва бу фаолиятини кейинги қисмида катта ёрдам берди деган маънода ёзганлар чоғи
   
31 jul 23:11:34
Soccerland777
Reply to comment by BOBIRBEK_URINOV⚽️
Юкоридаги клубларимизга нисбатан, ЦСКА ва РОСТОВ клуби хохлайсизми ёки хохламайсизми, юкорирок погонада турада! ЦСКАда Аббос анча усди!
Men nima deyapman? Gapni mag'zini chaqdizmi?
   
31 jul 22:05:09
Акмал Култоев
Reply to comment by Муроджон Болтабойов
Бугур уйини кайси канол беради
ZO‘Ro TV 22:45 да бошланади
   
31 jul 21:00:01
BXZ BXZ
Ман Россияни ёктирмасам хам лекин тан олиб айтаман Цскани Аббосга фойдаси тегди айникса жисмоний тарафдан ва Аббос хам чиройлик у́збекона су́злар билан хайрлашибди баракалла . Истамбул Башакшахерда Аббос янада махороти у́сиб келгусида Европа топ - 5 лигаларида у́йнасин . Келгусида Ман Ситига бориб колса ва Хусанов билан билла бир жамоада у́йнаса зу́р фантастик иш бу́ларди . Омад Аббос ва Эльдорга .
   
31 jul 20:50:43
Муроджон Болтабойов
Бугур уйини кайси канол беради
-1   
31 jul 18:16:31
Soccerland777
Ўз вақтида Шомуродовни Ростовга кетишида Бунёдкор, Файзуллаевни ЦСКАга ўтишига Пахтакор ҳайрихохлик билдирмаган. Баъзан қайсарлик катта иш беради.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика