Latest news

09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  2 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  7 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  4 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  13 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  9 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  8 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  59

Аарон Рэмзи: “Зиданнинг финалдаги голи энг севимлиси" News

Аарон Рэмзи: “Зиданнинг финалдаги голи энг севимлиси"

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи Чемпионлар лигасининг “Facebook”даги саҳифасида мухлислар тарафидан ўзига берилган саволларга жавоб қайтарди.


Ёқтирган голи, болаликдаги кумири, ноқулай рақиби ва бошқа турли қизиқарли саволларга жавоб бериб ўтди. Ушбу лойиҳа УЕФА томонидан юлдузларни ишқибозларга яқинлаштириш мақсадида ташкил этилган.


- Чемпионлар лигаси тарихида энг ёқтирган голингиз қайси?

-Зайниддин Зиданнинг финалдаги голи – энг ёқтирганим.

- “Арсенал”да сиз билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи ким?

-Сеск Фабрегас – у менинг позициямда ўйнайди. “Арсенал”да ўйнашни бошлаганимда у билан солиштиришарди. У ҳар турда ўйнаб, голлар урар ва паслар берарди. У турлича ўйинга мослашган ярим ҳимоячи. Шу сабабли айнан уни танлайман.

- Чемпионлар лигасидаги ғалабани қандай нишонлардингиз?

-Ўйлашимча, бу бир неча кунга чўзиларди! Бу орзунинг ҳақиқатга айланиши бўарди. Ҳеч қачон бирор нарсани ютмагунча уни қандай нишонлашни билмайсан. Шунинг учун аввал унга эришсак, кейин айтаман.

- “Арсенал”даги фаолиятингиз давомида энг яхши лаҳза қайси?

-Англия Кубогидаги ғалаба ва унда ҳал қилувчи голни урганим. Бу ажойиб бўлганди. Узоқ йиллар давомида биринчи совринимизни ютгандик. Ҳозирча бу фаолиятимдаги энг яхши лаҳзалардир.

- “Арсенал”нинг қайси ёш ўйинчисини кузатиб бориш керак?

- Алекс Ивоби. У жуда маҳоратли, техникаси ҳам жуда юқори. Келажакда машҳур футболчига айланиш учун катта имкониятга эга.

-Болаликда ким кумирингиз бўлган?

-“Кардифф Сити”нинг ўша пайтдаги сардори Грэм Кэванах. “Кардифф”нинг ўйинларига тез-тез кирардим, у эса менинг позицияда ўйнар ва сардорлик қиларди. Ўзимни ҳар тарафдан унга солиштирардим ва у каби муваффақиятларга эришишни хоҳлардим.

-Бир жамоада Месут Озил билан ўйнаш қандай?

-У майдонни ажойиб кўради ва шу сабабли голли паслар беради. Унинг тўп оширишлари мукаммал деб айтиш мумкин. Шунингдек, у жуда яхши очилади ва жамоа ўйинини ташкил қила олади.

- Қайси позицида ўйнашни маъқул кўрасиз?

-Марказий ярим ҳимояда. Ўйлашимча, бу амплуада яхши футбол кўрсатишга қодираман. Яна майдон марказида ўйнаш ҳаммасидан кўра ёқади.

-Қайси футболчи “Арсенал” ўйинини кучайтирган бўларди?

- Тьерри Анри. У клубда ишониш қийин бўлган муваффақиятларга эришган. Шубҳасиз, у афсонавий ўйинчи. Уни шундай атаган бўлардим.

- Кимга қарши ўйнаш энг қийин?

- Скотт Паркерга. У сизни бир сония ҳам тинч қўймайди, доимо оёққа тепади ва тўпни олиб қўйишга интилади. Ундан қийинроқ рақибни ҳали учратмадим.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика