Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  2 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  6 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  6 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

А Серияда 8 йилдан буён титул учун кураш йўқ. “Интер” бунга чек қўймоқчи News

А Серияда 8 йилдан буён титул учун кураш йўқ. “Интер” бунга чек қўймоқчи

Мана орадан 3 йил ўтиб, Антонио Конте яна Италияга қайтди.

“Ювентус” ва терма жамоа собиқ мураббийи “Интер” билан шартнома имзолади ва йилига 12 млн евро маош олишга келишиб олди – бу А Сериядаги рекорд сумма бўлди. Қуйидаги интервью орқали Конте нима учун “Интер”ни танлагани ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Конте фақат ғалаба қозона оладиган жамоаларга келади

– "Мен эришаётган натижалар ва айниқса, уларга эришиш учун сарфлаётган вақтим мен учун маълум бир образни яратади. Янги иш бошлаганимда, клуб мендан кўп нарсани кутади. Ҳаммаси яхши бўлишига футболчиларнинг ишончи комил. Мухлислар эса севимли жамоалари ғалаба қозонишига ишонадилар. Шу сабабли, бир қарорга келишда жуда эҳтиёткор бўлиш лозим. Жамоам ғолиб бўлиши учун имкон топиши шарт. Аввалига оз бўлса-да, ўзига ишончи бўлиши керак".

“Интер” раҳбарияти Италия чемпионатида “Ювентус” ҳукмронлигига нуқта қўймоқчи

– "Маротта кўп бор ғалаба қозонган. Агар “Интер” уни “Ювентус”дан кетиши билан дарҳол чақирган бўлса, у ҳолда раҳбариятнинг нияти анча жиддий. Келинг, очиқчасига гаплашамиз: мана саккиз йилдирки, А Сериянинг биринчи ўрни учун кураш деярли йўқ. “Интер” шу вазиятни ўзгартирмоқчи. Уларнинг бу ҳаракатлари чемпионлик учун курашмоқчи эканликларидан далолат беради. Мени фақат Маротта кўндиргани йўқ. Мен президент Чжан билан ҳам гаплашдим ва у жуда қатъиятли инсон экани мени лол қолдирди. Пьеро Аузилионинг ҳам фикрлари яхши, қай йўналишдан бориш кераклигини яхши билади. “Интер” – шон-шуҳратга эга клуб", - дейди Конте.

Конте кузда “Реал”га рад жавобини берган эди

(Интервью муаллифи Паоло Кондонинг сўзларига қараганда, Конте қуйидаги гапи орқали мадридликлар “Барселона”дан 1:5 ҳисобида мағлуб бўлгач, у билан алоқага чиққанликларини назарда тутган).

– "Баъзида ҳар тарафдан таклифлар бўлади ва баъзиларига рад жавобини беришни истамайсиз. Шундай воқеа кузда мен билан ҳам содир бўлди. Мен барчаси ҳақида обдон ўйлаб кўрдим ва шундай қарорга келдим: клубнинг бугунги кундаги аҳволи билан менга тўғри келмайди".

Англияда мураббий сифатида улғайдим

– "Англиядаги фаолиятим ўсишимда ёрдам берди. Мураббий сифатида улғайганимни сездим. Мослашишга ўргандим. Италияда жамоа бирга ёки ўз оиласи билан овқатланади. Бу улар ўртасидаги муносабатни янада мустаҳкамлайди. Англияда эса бундай анъана йўқ. Машғулот тугади-ми, барча шахсий иши билан шуғулланади ва турли томонга тарқаб кетишади. Шу сабабли, ўйинчиларни бирлаштириш учун нималардир ўйлаб топиш керак деб ўйлайман. Бу жуда катта аҳамиятга эга.

Шунингдек, у ерда мен италиялик эканимни кўрсатишим керак эди. Аслида футболка ва жинси кийишни хуш кўраман, аммо ўйин вақтида костюм кийиб, галстук тақдим. Сабаби, италияликлар дид билан кийинишини кўрсатишим зарур. У ерда журналистларнинг савол бериш усуллари ҳам бошқача. Масалан, Италияда нима учун схемани ўзгартирганимни сўрашади. Англияда тактика уларни умуман қизиқтирмайди. Саволлар деярли бир хил: сиз “фалончи ўйинчи”ни захирада қолдирдингиз, энди жамоа руҳиятини қандай қилиб бир маромда ушлаб қоласиз? Биласизми, бир маротаба шу саволга қуйидагича жавоб бергандим: “Захирадагиларни йиғиб, кинога олиб тушаман. Уларга попкорн ҳам олиб бераман!”

Ишсиз ўтган бир йил – таътил эмасди!

– "Бир йил қандай дам олдим? Бу шартли равишдаги таътил эди. Суд иши (Конте “Челси” билан судлашди ва ишдан бўшатилгани учун 9 млн евро товон пули олди) жуда оғир ўтди, бир неча кун документ йиғиш билан банд бўлдим. Шунингдек, телевизор орқали кўплаб ўйинларни томоша қилдим, баъзиларини эса бориб кўрдим. Замонавий мураббий бир йилга йўқолиб қолмаслиги керак. У тинимсиз равишда ишлаши лозим. Лекин бу сафар бўш вақтимни оилам билан ўтказишга ҳаракат қилдим. Бетта ва Виттория (аёли ва қизи) билан “Euro Disney”да бир неча соат навбатда турдик. Бу йил ота-онам тўйининг эллик йиллиги бўлиб ўтди, буни улар билан нишонладим. Агар қайсидир клубда ишлаётган бўлганимда, уларнинг ёнига боролмасдим. Ота-онамга жуда яқинман, уларнга боғланиб қолганман. Шу сабабли, Леччеда ўтказган вақтим менга фақат завқ бағишлади. Отам ҳамон футбол томоша қилади. Улар мени танқид қилсалар, қилган ишимни исботлашга ҳаракат қиламан. Лекин кўпинча улар ҳақ бўлиб чиқадилар.

Мен денгиз бўйига кўп борганман – яна қачон бундай имконият бўлади, билмайман. 15 ёшимдан бери футбол соҳаси ичидаман. Ажойиб карьера қилиш учун катта фидокорликларга қўл урган одамлар ёнида бўлдим. Бу нарса қалбимда ўчмас из қолдирган. Мен ишлашим, жуда кўп меҳнат қилишим керак. Бу менинг қонимда бор", - дейди мураббий.

Футболда туганмас янги ғоялар бор

– "Бир фикр мени жахлимни чиқаради — “энди футболда янги нарса ўйлаб топишнинг иложи йўқ”. Футбол тинимсиз равишда ривожланиб боради. Агар у билан бирга ўсишни истасангиз, бу борада сизда бир қатор янги қарор ва имкониятлар керак бўлади. Ўйин услуби бўйича турли ғоя ва тамойилларга эга жуда кўп мураббийлар бор. Уларнинг ғояларини кўчириш эмас, улар устида қайта ишлаш керак.

Масалан, мен “Ареццо” ва “Бари”да дарвозабон узатмасидан дарҳол ҳужум қилиш усулини қўллашни бошлаган эдим. Лекин бу усулни доим қўллаш фойда бермайди. Керакли вақтни топа билиш керак".

Пирло ва Канте — идеал футболчилар

– "Менинг 2та идеал ўйинчим бор эди. Андреа Пирло – юқори даражадаги ўйинчи. У 60 метр масофадан аниқ пас бера олади ва у тўп тўғри оёғингиз тагига келиб тушади. У машғулотларда ҳам йиртқичлардек ҳаракатланарди. У “Ювентус”нинг “мотори” эди. Мен машғулот пайти ўйинчиларга исталганча юкламалар беришим мумкин эди – агар жамоада Пирло бўлса, бирорта футболчи чарчадим деб шикоят қилмасди.

Иккинчиси – Нголо Канте. Унинг тайёргарлигини сўз билан таърифлаб бериш қийин. У жамоани янги даражага олиб чиқади. Муаммоси бор барча шерикларига ёрдам бериб, фақат табассум қилиб юрарди. Шундай ўйинчиларингиз бор экан, сиз доим ғалаба қозонасиз".

Агар муваффақият қозонмаганимда, мураббийлик соҳасидан кетардим

– "Мен футболчидан кўра, яхшироқ мураббий бўлдим деб ўйлайман. Лекин мен буни ҳар мавсум, ҳар бир клубда қайта-қайта исботлаб беришим керак. Мен ўзига бино қўйганлардан эмасман. Эндигина мураббийлик билан шуғулланишни бошлаган пайтим, агар маълум муддат ишим ўхшамаса, бу ишни тўхтатаман деб ўзимга ваъда берган эдим. Бошқа тарафдан эса, ўзимга жуда ишонардим. Ёшлигимда акамнинг мактабидаги жамоани шуғуллантирганман. Доим мураббий бўлишни хоҳлар ва бу борада омадим келишини сезар эдим".

“Интер”га ўтишдан мақсад барчани руҳлантириш. Бу хиёнат эмас

– "Мен узоқ йил мобайнида “Ювентус”да ишладим, лекин мухлислар билан боғлиқ муаммо бўлади деб ўйламайман: “Интер” тифозилари билан ҳам, “Юве” ишқибозлари билан ҳам. Мураббий бўлганингиздан кейин футболчилик фаолиятингизни бутунлай ёддан чиқаришингиз керак бўлади. Футболчи бутун карьерасини битта ёки иккита жамоада ўтказиш ҳақида ўйлайди. Мураббий эса – йўқ.

Мураббий бир нарсани яхши билади: агар режалари иш берса, кўплаб клубларда ишлай олади. Мен “Ювентус” билан ғалаба қозондим, Италия билан Европа чемпионати ярим финалига чиқишимизга эса бир қадам етмади, “Челси” билан юқори чўққиларга чиқиб, чемпионат ҳамда Кубок ғолиби бўлдим. Энди эса “Интер”да самарали ишлар билан шуғулланмоқчиман. Мендан кўп нарса кутишмоқда".


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика