Latest news

19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  0 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   2 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  7 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  3 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  22 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  2 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  2 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  8

А Серия. "Ювентус" йирик ҳисобда ғалабага эришди News

А Серия. "Ювентус" йирик ҳисобда ғалабага эришди

Италия чемпионати 25-туридан ўрин олган тўқнашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Ювентус – Специя 3:0 

«Альянц Стэдиум»

Голлар: Мората 62', Кьеза 71', Роналду 89'

Гол урилмаган пенальти: Галабинов (90', дарвозабон)

Ювентус – Шенсни, Данило, Алекс Сандро, Демирал, Фработта (Бернардески, 61), Бентанкур, Маккенни (Мората, 61), Кулусевски, Рабьо, Кьеза (Рэмзи, 72), Роналду.

Специя – Проведель, Эрлич, Виньяли, Терци, Маркицца (Бастони, 86), Маджоре (Акампора, 73), Лео Сена (Агуме, 86), Эстевес, Жаси, Фариас (Верде, 73), Нзола (Галабинов, 73).

Огоҳлантиришлар: Фработта (10), Демирал (90+5).


Баҳс якунланди. "Ювентус" мухлисларини чиройли ғалаба билан муборакбод этамиз! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+5. Демирал қўполлик ишлатиб, пенальти олиб келди, аммо пенальтидан Галабинов унумли фойдалана олмади. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

89. ГООООООООООООООООООООЛ!  Роналду ҳам ўз мақсадига эришиб, ҳисобни йириклаштирди – 3:0! 

88. Шенсни жарима майдони ичига кетма-кет узатмалар етиб келяпти, ҳимоячилар эса ҳаводаги курашда бугун тўлиқ устунликка эга бўлишди. 

86. "Специя"да 2 та алмаштириш: Лео Сена ўрнига Агуме, Маркицца ўрнига Бастони туширилди. 

83. Жамоалар майдон маркази ҳақида шунчаки унутишди. Фақат у томондан бу томонга ҳужумлар бўляпти. 

79. Адриен Рабьодан узатма... ҳеч қандай хавф кузатилмади.

77. Роналду Эстевесдан қочиб кетиб, 20 метрлик масофадан жарима ишлади.

76. Галабинов ва Верде "Юве" жарима майдони яқинида вазият яратишга ҳаракат қилишди, аммо ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади.

75. Роналду бурчак тўпидан кейин бош билан зарба берди, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

73. "Специя"ди 3 та ўзгариш: Нзола ўрнига Галабинов, Маджоре ўрнига Акампора, Фариас ўрнига Верде тушди. 

72. "Ювентус"да алмаштириш: Кьеза ўрнига Рэмзи ўийнни давом эттиради. 

71. ГООООООООООООООООЛ!  Кьеза!  Ваниҳоят, у ўз мақсадига эришди. 2:0! 

69. Кулусевски ва Мората "Юве"нинг ҳужумини чап қанотдан ривожлантиришди. Испан Роналдуга пас берди, у эса ҳимоячини дриблинг эвазига чалғитишга уринди, аммо тўпни йўқотди.

68. Жаси ҳужумда қўпол ўйнагани боис ҳакам ўйинни тўхтатди. 

65. Гол ВАРда узоқ вақт текширилди, аниқроғи, Бернардескининг офсайдда бўлган ёки бўлмаганлиги текшириб чиқилди ва инобатга олинди – 1:0!  

62. ГОООООООЛ!  Мората!  Еҳ, "Жаноб Офсайд"нинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади. 

61. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Фработта ўрнига Бернардески, Маккенни ўрнига Мората тушди. 

57. Бонуччи ўйинни кузатиб бормоқда.

55. Кулусевски Роналду билан комбинация уюштириб, зарба нуқтасига чиқиб борди. Швед зарба йўллади, аммо йўл-йўлакай ўйин қоидасини ҳам бузди. 

54. Алекс Сандро Жасига нисбатан қўполлик ишлатди, жарима белгиланди. 

52. Деян Кулусевски ҳаволатиб ичкарига пас узатди, Роналдунинг тахминан 11 метрдан бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

49. Федерико Кьезанинг зарбасига аниқлик етишмади. У чап томонни кўзлади, бироқ бир неча сантиметр ноаниқ кетиб қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

42. Зарбааа!  Роналдунинг зарбаси дарвоза устунига тегди. 

40. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 47% – 53

37. Бентанкур майдонда ўз даражасини кўрсатди. Родриго Кьезанинг очилаётганини кўрди ва узун пасни қойилмақом ижро этди. Федерико зара йўллашга уринди, бироқ Маркицца "қалқон" бўлди.

35. Роналду ёшлигини эсланшни хоҳлади ва дриблинг орқали уч рақибини ортда қолдиришга уринди, аммо ўша дамдаги энергия ҳозир йўқда, лекин бурчак тўпи ишлади. Стандарт ҳолат Демиралнинг бош билан берган зарбаси билан тугади. 

30. Маркицца яна ҳужумда фаол – унинг зарбаси рикошетдан сўнг ноаниқ кетди.

29. Маджоре Бентанкурни "подкат" орқали қулатди, лекин ҳатто карточка ҳам йўқ. 

26. Лео Сена Роналдуга нисбатан қўполлик ишлатди, жарима зарбаси.

23. Рабьонинг узатмасидан кейин "Юве" ўйиндаги илк жаримасини ишлади. Кьезанинг паси Маккенига қадар етиб келди, бироқ америкалик тўпни ўзига бўйсундиришнинг уддасидан чиқмади.

19. "Юве" жуда фаол эмас, аммо рақибга ҳам вазият яратишга йўл қўйгани йўқ. 

18. Фработта узун пасни кўрсатди, аммо муваффақиятсиз.

15. Маккенни майдон марказида бўшлиқ топди. У тўп билан олдинга юриб, ўнгга, Кьезага пас берди. У эса озроқ олдинга юрди ва зарба йўллади, ноаниқ.

14. Бу ўйинда ким фаворит эканлиги ҳозирча аниқ эмас. "Специя" тўп билан сезиларли равишда кўп муомала қиляпти. Тўпни йўқотганда эса "Ювентус"ни жиддий босим остига олмоқда. 

10. Фработта Виньялига нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди. 

9. Кьеза гол урди, аммо инобатга олинмайди, сабаби Бентанкур пас узатганда у офсайдда эди.

8. "Специя"нинг яхши ҳужуми!  Маджоре ўнг қанотда тўпни қабул қилиб, уни Маркиццага узатди. Меҳмонлар вакилининг зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

7. "Ювентус" катта қийинчилик билан олдинга боряпти. Мезбонларга "Специя"нинг кучли прессинги халақит қилмоқда. 

5. Кулусевски тўп билан олдинга борди, уни Эрлич қатъият билан кутиб олди.

3. Маджоре ўзининг "юриши"дан кейин бурчак тўпи ишлаб олди.  Маркиццанинг узатмаси "ЮВе" ҳимоячиларига қийинчилик туғдирмади.

2. "Специя" дарҳол тўпни ўзида сақлашга тушиб кетди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Баҳс Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Италия А Серияси 25-турида "Ювентус" ўз майдонида "Специя"ни қабул қилади. Учшбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика