Latest news

22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  1 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  1 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  35 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  48 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  2 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   6 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0

А Серия. Шчесни 2:2 "Ювентус": дарвозабоннинг хатолари Турин клубига қимматга тушди News

А Серия. Шчесни 2:2 "Ювентус": дарвозабоннинг хатолари Турин клубига қимматга тушди

Италия чемпионати 1-туридан щрин олган "Удинезе" – "Ювентус" учрашуви якунланди.


Удинезе – Ювентус 2:2 

22 август, 21.30, «Фриули»

Голлар:

0:1 – 3 Дибала, 0:2 – 23 Куадрадо, 1:2 – 51, пенальти Перейра, 2:2 – 83 Деулофеу.

Удинезе – Сильвестри, Молина, Нюйтинк, Самир, Родриго Бекао, Удоджи (Ларсен, 57), Арслан (Яяло, 80), Перейра, Уолас, Макенго (Деулофеу, 57), Пуссетто (Окака Чука, 80).

Ювентус – Шченсни, Данило, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Куадрадо (Кьеза, 74), Рэмзи (Кьеллини, 59), Бентанкур (Локателли, 90), Мората (Роналду, 60), Дибала, Бернардески (Кулусевски, 60).

Огоҳлантиришлар:

Шченсни (50), Уолас (76), Кулусевски (88).

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Ювентус" мавсумни дуранг билан бошлади. 

90+6. Йўқ, оффсайд туфайли гол бекор қилинди. 2:2

90+5. Шошмаймиз, ВАР тизими ишга тушди.

90+4. Гооооооол! Захирадан майдонга тушган Роналду "Ювентус"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 2:3. 

Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

"Удинезе" рақиб жарима майдонида вазиятлар яратишда давом этяпти. "Юве"ни таниб бўлмай қолди.

90. Бентанкур ўрнига Локателли тушди. Бу унинг "Юве"даги расмий дебют ўйини ҳисобланади.

88. "Юве"да хатолар кўпайиб кетди. Кулусевскида сариқ карточка.

84. Вазиятга ВАР тизими аралашди. Гол бекор қилинадими? Йўқ, 2:2.

83.  Гооооол!!! Жерар Деулофеу Войцех Шчеснининг қўпол хатосидан кейин мувозанатни тиклади.

74. Куадрадонинг ўрнига Кьеза туширилди.

71. Деулофеунинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Шчесни қийинчилик билан бартараф қилди.

62. Йўқ, пенальти белгиланмади. Ўша эпизод юзага келишидан олдин ўйиндан ташқари ҳолат бор экан.

60. Ўзгариш! Роналду Феде Бернардескини алмаштирди.

59. "Юве" жарима майдончасида Деулофеуга нисбатан қўполлик ишлатилди. Вазиятга ВАР аралашди. 2-пенальти белгиланиши мумкин.

54. Моратанинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

51. Гооол! Роберто Перейра 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди.

50. "Ювентус" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Войсех Шчесни "Удинезе" вакилига нисбатан қоидани бузди.

49. Роналду чигилёзди машқларини бошлаб юборди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

Биринчи тайм якунланди. Танаффус!

45+2. Моратанинг зарбасига аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

40. "Ювентус"да стандарт вазият. Тўп олдида Бернардески. Италиялик футболчининг жарима майдонига оширган тўпига зарба йўллайдиган киши топилмади.

27. Cooling break! Футболчиларга сув ичиб олиш учун рухсат берилди.

23. "Кекса синьора"дан навбатдаги гол! Хуан Куадрадо ўз номини таблога ёздириб қўйди.

19. Мезбон жамоа тўпни бурчакдан ўйинга киритиб берди. Пуссеттонинг  зарбаси ноаниқ.

10. Бентанкурнинг жарима майдони сари оширилган навбатдаги узатмаси рақиб ҳимоячилари томонидан бертараф қилинди. Бурчак зарбаси...

3. Гоооооол! Дибала Бентанкурнинг узатмасини чиройли тарзда голга айлантирди, 0:1.

1. Учрашув старт олди. Тўпни ўйинга "Ювентус" футболчилари киритиб беришди.


Криштиану бугунги ўйинни захирада бошлайди → Роналду "Юве"дан кетмоқчи. У ўзини захирада қолдиришларини сўраган 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика