Latest news

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  89 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  5 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

А Серия. Роналду "Ювентус"ни 3-ўринга олиб чиқди News

А Серия. Роналду "Ювентус"ни 3-ўринга олиб чиқди

Италия чемпионати 34-туридан ўрин олган "Удинезе" – "Ювентус" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Удинезе – Ювентус 1:2 

«Фриули»

Голлар: Молина 10' – пенальти Роналду 84', 90'

Удинезе – Скуффет, Молина, Нюйтинк (Ауэян, 90+2), Бонифаци (Самир, 84), Ларсен, Уолас, де Пауль, Перейра, Арслан (Форестери, 72), Родриго Бекао, Окака Чука.

Ювентус – Шенсни, де Лигт, Данило, Бонуччи, Алекс Сандро, Куадрадо (Корреа, 86), Маккенни (Рабьо, 86), Бентанкур, Бернардески (Кулусевски, 59), Дибала (Мората, 66), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Арслан (44), Перрейра (55), де Пауль (81).


Баҳс якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. "Удинезе"да ўзгариш: Нюйтинк ўрнига Ауэян тушди. 

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

90. ГОООООООООООООООООООООООЛ!  Роналду!!!!!  Криш бош билан гол уриб, "Ювентус"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2!

88. Бентанкур Уоласга нисбатан қоидани бузди, ҳакам бунга бефарқ бўла олмади. 

86. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Маккенни ўрнига Рабьо, Куадрадо ўрнига Корреа ўйинни давом эттиради.

84. "Удинезе"да алмаштириш: Бонифаци ўрнига Самир тушди. 

84. ГООООООООООООООООООЛ! Роналду пенальтини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1

82. Пенальти!  Роналдунинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси жонли девордаги де Паулнинг қўлига тегди. Унга сариқ карточка берилди. 

81. Куадрадо жамоаси фойдасиги жарима зарбаси ишлади, тўп ёнига Роналду яқинлашди. 

80. Куадрадо Кулусевскига қулай пас тақдим этди, аммо Кулусевскининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

79. Сандронинг кучли пасини Бекар қайтаришга эришди. 

76. Бемалол айтиш мумкинки, "Ювентус"нинг ўйини жуда абгор ҳолатда. 

74. Маккенни тўпни йўқотди ва "Удинезе" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Якунда мезбонлар бурчак тўпи ишлашди. 

72. "Удинезе"да ўзгариш: Арслан ўрнига Форестери ўйинни давом эттиради. 

69. Қанотдан олдинга интилган Де Пауль қўполлик эвазига тўхтатиб қолинди, Бонуччи – айбдор. 

66. Уууух!  Ларсен дарвоза тўққизлигини нишонга олди, бироқ ноаниқ. 

66. "Ювентус"да алмаштириш: Дибала ўрнига Мората тушди. 

63. Маккеннининг зарбаси манзилга аниқ етиб бормади. 

62. Де Паулнинг паси Сандро томонидан қайтарилди, "Юве" ҳужумга ўтади. 

59. Зарба!  Роналдунинг ерлатиб тепган зарбаси Скуффетга қийинчилик туғдирмади.  

59. "Ювентус"да ўзгариш: Бернардески ўрнига Кулусевски ўйинга қўшилди. 

57. Дибаланинг бурчакдан узатган тўпи Уолас томонидан бартараф этилди. 

55. Перрейра Кадрудога нисбатан қўпол ўйин кўрсатгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

54. Роналдунинг чап оёқда йўллаган зарбаси зарбага ўхшамади ва нариги қнотага кетиб қолди, "аут". 

52. Уууух!  Арсланнинг хавфли зарбаси ўткир бурчак томон йўналтирилди, сал ноаниқ. 

51. Де Паулнинг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Данило тўпни узоқлаштирди.  

49. "Ювентус"нинг узоқ вақтдан бери ташкил этаётган ҳужуми Дибаланинг хатоси туфайли поёнига етди. 

47. Окакада яхши вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ у офсайдда қолди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

44. Арслан Куадрадога нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

41. Дибаланинг хавфли кўриниш олиши мумкин бўлган зарбаси "блокланди" ва манзилга етиб бормади. 

38. Криштиану Роналдунинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

36. Молинанинг узатмаси Данило томонидан узоқлаштирилди. 

34. Пауло Дибаланинг олис масофадан берган зарбасини Скуффет қайтарди. 

31. Сандро Окакани қўполлик эвазига тўхтатиб қолди, ҳакам Сандрони кечирди ва огоҳлантирмади. 

29. Криштиану Роналду Бонифазига нисбатан қўпол ўйнади, аммо ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини тушунтирди.

27. Родриго Бентанкурнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рикошет орқали йўналишини ўзгартирди. 

25. Дибаланинг бурчакдан амалга оширган узатмасидан кейин Окака тўпни қайтарди. 

24. Окака тўпни қўл билан ўйнагани боис ҳакам ўйинни тўхтатди. 

22. Куадрадонинг узатмасини Нюйтинк бартараф этди. 

19. Тўп назорати "Ювентус"да. Статистикага кўра, 45% - 55%. 

17. Маккенни Молинанинг оёғига терди, ҳакам жарима қайд этди,  Маккенни ҳужумда фоль ишлатди.

14. Арслан "подкат" қўллаб, Куадрадони йиқитди, ҳакам ҳуштаги чалинди. 

13. "Ювентус" тўпга эгалик қилган ҳолда вазият яратишга ҳаракат қилмоқда.  

10. ГООООООООООООООООООООООООЛ!  Молина "Ювентус" дарвозасини ишғол қилди – 1:0! 

8. Бернардескининг паси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди, "Юве" бурчак тўпи ишлади. 

6. Ларсен ўйиндаги дастлабки зарба муаллифига айланди, Шенсни ўз ўрнида! 

5. Бентакнурнинг ичкарига узатмаси ноаниқ кўриниш олди. 

3. Маккенни де Пауль билан тўп учун кураш олиб борди, аммо қоидани бузди.

2. Хуан Куадрадо Толгай Арсланга нисбатан қўполлик ишлатди.

1. Ўйин бошланди! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 34-турида "Удинезе" – "Ювентус" тўқнашуви бўлиб ўтади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика