Latest news

12:55Виталий Левченко: "Бу йил оғир кечди, аммо айнан шу сабабли ҳам у жуда қадрли бўлди"  0 12:30"Насаф"нинг "Трактор"га қарши аввалги ўйинларида қандай натижалар қайд этилган?  1 12:04"Реал" кетма-кет 12 йил давомида трансферларсиз миллиард ишлаб топган дунёнинг биринчи клубига айланди  9 11:37Башар Ресан "Пахтакор"да қоладими?  2 11:10Интервью. Жаба Жигаури: “Фарғонада европача муҳит бўлди, учинчи гол қўлга текканди. Осиё жамоаларидан таклиф бор”  1 10:45“Нефтчи”нинг чемпионлиги: майдондаги асосий 5 қаҳрамон  4 10:13Эберечи Эзе ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  4 09:45Левченко "Нефтчи"ни чемпион қилгани учун қандай совға билан тақдирланди?  8 09:17"Сўғдиёна"нинг афсонасига айланган футболчи жамоани тарк этади  5 08:50Эржан Токотаев қачон сафга қайтиши маълум  0 08:23"Динамо" етакчиси Ратиньо келаси мавсум қайси жамоада ҳаракат қилиши маълум  8 07:56Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" Ҳамробеков жамоасига қарши майдонга тушади  5 07:29МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди  34 03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  52 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  28

А Серия. “Удинезе” уйда “Милан”ни ишончли ҳисобда енгди. Ибрагимович эса мавсумдаги илк голини урди News

А Серия. “Удинезе” уйда “Милан”ни ишончли ҳисобда енгди. Ибрагимович эса мавсумдаги илк голини урди

Италия чемпионати 19-турида “Удинезе” 3:1 ҳисобида “Милан”дан устун келди.

Учрашувда ҳисобни 9-дақиқадаёқ мезбонлар аъзоси Роберто Перейра очишга эришди. Узоқ даволанишдан кейин сафга қайтган Златан Ибрагимович 1-таймга қўшиб берилган дақиқалардан пенальтини аниқ амалга оширди ва мавсумдаги илк голини уришга эришди. Қолган голларга эса Бету ҳамда Кингсли Эхизибуэ муаллифлик қилди.

Андреа Соттил шогирдлари ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 38 тага етказиб, турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди. “Россонерилар” эса 48 очко билан 4-поғонада бормоқда.

"Удинезе" – "Милан" 3:1 (2:1, 1:0)

"Фриули"

Голлар: 1:0 – 9 Перейра, 1:1 – 45, пенальти Ибрагимович, 2:1 – 45 Бету, 3:1 – 70 Эхизибуэ.

"Удинезе" – Сильвестри, Эхизибуэ (Эбоселе, 88), Родриго Бекао, Перес, Бийол, Удоджи (Зегелар, 89), Перейра (Арслан, 81), Уолас, Самарджич (Ловрич, 73), Саксесс (Товен, 74), Бету.

"Милан" – Меньян, Томори (Калабрия, 76), Тиав, Калулу, Балло-Туре, Салемакерс (Ребич, 64), Беннасер (Крунич, 64), Браим Диас (Ориги, 76), Тонали, Рафаэл Леау, Ибрагимович (де Кетеларе, 76).

Огоҳлантиришлар: Перес (27), Калулу (61), Уолас (68), Эбоселе (90), Тонали (90), Родриго Бекао (90).

Четлатиш: Соттиль (45).

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика