Latest news

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  2 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  5 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  14 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  94 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  847 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

А Серия. "Женоа" сафарда "Специя"ни ютди, Шомуродов майдонга тушмади News

А Серия. "Женоа" сафарда "Специя"ни ютди, Шомуродов майдонга тушмади

Италия чемпионати 14-туридан ўрин олган баҳс матнил трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Специя – Женоа 1:2 

«Альберто Пикко»

Гол: Нзола 10' – Дестро 16', пенальти Кришито 73'

Специя – Проведель, Маркицца, Шабо (Терци, 46), Эртич, Виньяли, Эстевес (Бартоломеи, 75), Риччи (Пикколи, 84), Мажоре (Дейола, 75), Жаси, Фариас, Нзола.

Женоа – Перин, Чиборра, Масьелло, Кришито, Гильоне (Заппакоста, 63), Бехрами (Ровелла, 74), Радованович, Бадель, Лерагер (Зайц, 63), Дестро (Пьяца, 84), Пандев (Скамакка, 74).

Огоҳлантиришлар: Эртич (2), Шабо (5), Пандев (33), Гильоне (43), Дестро (71), Терци (72), Зайц (75). 


Баҳс якунланди. "Женоа" муҳим ғалабага эришди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. Жанлука Скамакка бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба берди, Иван Проведель жамоасини қутқарди

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Уууухх!  Бартоломеининг кучли зарбаси сал қолса дарвозага кириб кетарди. 

87. Скамаккага Пьяцадан жуда яхши пас етиб келди, бироқ у офсайдда қолиб кетган экан. 

85. Скамакка тўпни қўли билан ўйнагани боис қоида бузиш қайд қилинди. 

84. Зарба!  Ҳозиргина майдонга тушган Пикколининг зарбасини Перин қайтарди. 

84. "Специя"да алмаштириш: Риччи ўринга Пикколи тушди. 

84. "Женоа"да сўнгги ўзгариш:  Дестро ўрнига Пьяца ўйинга қўшилди. 

81. Маттиа Дестро қулай имкониятга эга бўлиб, зарба берди, Проеведель жамоасини қутқарди. 

79. Зарба!  Скамакканинг бош билан йўллаган зарбасини Проведелб иккинчи уринишда бўлса-да, ушлаб олди. 

77. Одамни кайфиятини тушириб юбординг, Баллардини! 

75. Зайц жуда қўпол ўйнади ва сариқ олди. 

75. "Специя"да 2 та ўзгариш: Эстевес ўрнига Бартоломеи, Мажоре ўрнига Дейола туширилди. 

74. "Женоа"да 2 та алмаштириш: Пандев ўрнига Скамакка, Бехрами ўрнига Ровелла тушди. 

73. ГОООООООООООООООООООООЛ!  Кришито пенальтидан унумли фойдаланди – 1:2! 

72. Ҳа, пенальти белгиланди ва айбдор Терцига сариқ берилди. 

72. Вазият ВАРда текширилмоқда ва бевосита бош ҳакамнинг ўзи ҳам ҳолатни мониторда кўряпти. 

71. Ҳакамга эътироз билдирган Дестро сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

70.  Уууухх!  Пенальти йўқми? Жарима майдончаси ичида Бехрами йиқиталгандек туюлганди.  Ҳакам ўйлаб ҳам ўтирмади ва " ҳеч нарса йўқ" деди. 

67. Маркицца Валон Безрамини майдонга қулатди, ҳакам ҳуштаги чалинди.

64. Риччи ҳаводаги курашда Дестрога нисбатан қўполлик қилди. 

63. "Женоа"да 2 та ўзгариш: Лерагер ўрнига Зайц, Гильоне ўрнига Заппакоста ўйинга қўшилди.   Шомуродовга ҳам имконият беринг, жаноб мураббий! 

61. "Специя"да алмаштириш: Фариас ўрнига Мастину майдонга тушди. 

60. Мезбонлар рақиб жарима майдони тарафда тўп билан муомала қилмоқда. Ҳужум чапдан ўнг қанотга кўчди. 

58. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 71% – 29% 

56. Терци ҳимояда қўпол хатога йўл қўйди, аммо вазият унинг фойдасига якун топди. 

53. Гильоне Виньялини "подкат" орқали йиқитишга мажбур бўлди. 

52. Бехрами Риччига нисбатан қоидани бузди.  Кетма-кет қўполликларни айтмаса, айтарли вазиятлар содир этилмаяпти. 

49. Маркиццанинг ҳаволатиб оширган паси ҳеч қандай самара келтирмади. 

48. Эстевеснинг узатмасини Гильоне қайтариб юборди, хавф орта қолди. 

46. "Специя"да ўзгариш: Шабо ўрнига Терци ўйинни давом эттирадиган бўлди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб тенг – 1:1. Танаффус! 

43. Паоло Гильоне кечиктирилган фол учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

38. Зарбааа!  Виньяли нишонни тўғри олишда анча адашди. 

37. Тўпга эгалик қилиш бўйича сезиларли устунлик "Специя" томонда бўлиб турибди, бироқ хавфли ҳолатдар ҳар икки жамоада ҳам у қадар кўп эмас. 

34. Милан Бадель Нзолани итариб юборди ва стандарт вазият юзага келди. 

33. Майдон марказида қўполлик. Пандев Риччига нисбатан қиодани базгани боис огоҳлантирилди. 

31. Ўйин темпи ўрта даражада ва баҳс тенг курашлар остида давом этяпти. 

29. Дестро Проведель билан курашда қоидага хилоф равишда ҳакаракатланди.  

28. Оёғидан лат еган Юлиан Шабога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

26. Зарба!   Мажоренинг зарбасини Перин ишонч билан эгаллашга эришди.  

24. Риччининг узатмасини дарвозадан чиқиб келган Перин ушлаб олди. 

23. Мажоре майдон марказида Пандевга нисбатан жуда қўпол ўйнади, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини кўрсатди. 

22. "Женоа" босим остида, "Специя" юқори прессинг намойиш этмоқда, тўп ҳимоячилар орқали Перинга қадар етиб келди ва у тўпни олдинга тепди. 

19. "Женоа" тезлик билан қарши ҳужумга ўтди, Дестрога Чиборрадан узатма етиб келди, бироқ у қўполлик ишлатди.  

16. ГООООООООООООООООООООЛ! Дестро яқин масофадан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1!  Уни Пандев қулай пас билан таъминлаганди. 

 

14. Фариас яхши ўйланган узатмани амалга оширди, бироқ ҳимоячилар сергаклик билан хавфнинг олдини олдилар. 

12. Гильоне ўнгдан бурчак тўпини ўйинга киритди, Шабо хавфни бартараф этди. 

12. Зарба!  Маттиа Дестронинг зарбаси ҳимоячилар томонидан "блокланди". 

10. ГОООООООООООООООООООООЛ!  Нзола деярли бўш қолган дарвозани ишғол этди – 1:0! 

8. "Женоа" бош мураббийи Давиде Баллардини

6. Риччи меҳмонларнинг хавфли ҳужумини олдини олишда жонбозлик кўрсатди. 

5. Шабо Пандевга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

2. Эртич Пандевга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Элдор Шомуродов янги мураббий томонидан захирада қолдирилган. Умид қиламизки, у иккинчи бўлимда майдонга тушади. 

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Женоа" клуби меҳмонда "Специя" билан беллашади. Ушбу учрашувни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: -39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика