Latest news

00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  0 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  8 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  6 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3

А Серия. Превью. 13-турнинг охирги ўйинида ким ғалаба қозонади? News

А Серия. Превью. 13-турнинг охирги ўйинида ким ғалаба қозонади?

Бугун А Серия 13-турининг сўнгги тўқнашуви бўлиб ўтади.

Кальяри   vs   Торино

Турнинг сўнгги беллашувида "Кальяри" уйида туриннинг "Торино"сини қабул қилади. 

Ўтган турда Марана шогирдлари (гап "Кальяри" жамоаси ҳақида кетмоқда) ўз мухлисларини яхши маънода хайрон қолдиришга эришдилар. Феррара шаҳрида бўлган ўйининг 71-дақиқасида мезбонлар иккинчи бор гол уришди ва таблодаги ҳисобни 2:0 кўринишига келтиришди. Аммо, лекин, бироқ, қисқа вақт ичида "Кальяри" футболчилари икки бор рақиб дарвозасини ишғол қила олишди ва беллашувда ғолиб номи аниқланмади. 

Охирги ўйинларда "Кальяри" фақатгина "Юве"га мағлуб бўлди (1:3). Шунингдек жамоанинг асосий бомбардири Леонардо Паволеттининг ўйинини эътироф этиш лозим. Унинг ҳисобида 6 та  гол мавжуд.

"Торино" ўтган турда кутилмаганда "Парма"га ютқазиб қўйди (1:2). Мағлубиятсиз серия бўлган бўлсада, жамоа ўйинида стабиллик кузатилмаяпти. Маццари жамоаси сафарда яхшироқ натижа кўрсатмоқда, клуб меҳмонда, уйдагиданда кўпроқ очко ишлаб олишди.

Бўлажак баҳс "буқалар" учун осон ўтмаслиги аниқ, "Кальяри" ўз уйида деярли очко йўқотмаяпти. Сўнгги 5 ўйиннинг 2 таси ғалаба, қолганлари дуранг билан якунланди.

Шубҳасиз, бизни муросасиз ва қизиқарли учрашув кутиб турибди.


Нозима Зарипова тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика