Latest news

10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  2 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  6 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  3 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3

А Серия. "Наполи" ва "Милан" жанговар дуранг ўйнади News

А Серия. "Наполи" ва "Милан" жанговар дуранг ўйнади

Италия А Серияси 10-туридан ўрин олган "Наполи" – "Милан" учрашуви якунланди.

"Наполи" – "Милан" 2:2

30 октябрь, 00.45, «Сан-Паоло»

Голлар: 0:1 – 22 Жиру, 0:2 – 31 Жиру, 1:2 – 50 Политано, 2:2 – 63 Распадори.

Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Ррахмани (Эстигор, 46), Натан, Мариу Руй (Оливера, 46), Лоботка, Зелиньски (Замбо-Ангисса, 77), Элмаз (Симеоне, 46), Политано (Дзаноли, 83), Кварацхелия, Распадори.

Милан – Меньян, Калабрия, Томори, Калулу (Пеллегрино, 19; Флоренци, 87), Эрнандес, Крунич, Рейндерс, Муса, Пулишич (Ромеро, 46), Рафаэл Леау (Йович, 81), Жиру (Окафор, 81).

Огоҳлантиришлар: Натан (53), Рейндерс (55), Ромеро (62), Ди Лоренцо (65), Муса (78), Дзаноли (86).

Четлатиш: Натан (89).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Натанга иккинчи сариқ ва ортидан қизил карточка кўрсатилди.

83. Заньоли Политанони алмаштирди.

80. "Милан" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

72. Неаполликларга танаффусдаги ўзгаришлар сезиларли даражада таъсир ўтказди. Улар энди ишонч билан олдинга боришмоқда. "Милан"да эса аксинча.

68. Пеллегриноннг бош билан йўллаган зарбаси тўғри рақиб посбонининг қўлларига бориб тушди.

66. Миланликларнинг жаримадан йўллаган зарбаси ниҳоятда ноаниқ.

63. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Распадори жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштирди!


60. Хвича "Милан" посбонининг қўлидан чиқиб кетган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

58. Зарба! Ди Лоренцо ўнг қанотдан ёриб кириб, кучли зарба йўллади, Меньян тўпни қайтарди, кейинги зарба эса анча ноаниқ кўриниш олди.

55. Крунич майдон марказида рақиб футболчисига нисбатан қоида бузгани учун огоҳлантирилди.

53. Леаунинг зарбасига аниқлик етишмади.

50. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Политано ажойиб ҳаракатлар ва зарба билан ҳисобни қисқартирди!


46. Иккинчи бўлим аввалида неаполликлар биратўла уч ўзгаришга қўл урди. Тайм бошланди. "Милан"да эса битта ўзгариш.

45. Биринчи бўлим якунланди. 

41. Зарба! "Милан" учинчи голни уришга жуда яқин келди. Сўнгги паллада меҳмонлар футболчисининг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

35. Жиру ҳужумда фол қайд этди, акс ҳолда ундан учинчи голни кўришимиз мумкин эди.

31. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жиру биринчи голни кўра олмай қолганлар учун боши билан қайта ижрони амалга оширди!


29. Узоқ масофадан олдинга чиқиб кетган Меньянни жазоламоқчи бўлди, бироқ унинг уриниши бироз омадсиз чиқди.

27. Хавфли вазият! Политано бўш дарвозани ишғол қила олмади!

26. Трибуналарда мушакбозик бошлангани сабабли ўйин бир муддат тўхтатилди.

22. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жиру қанотдан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!


20. "Наполи"да яна бир хавфли вазият, аммо яна якунловчи етишмади.

19. "Милан"да мажбурий ўзгариш: Марко Пеллегрино бугун дебютини ўтказади, Калулу ўйинни давом эттира олмади.

17. Калулу тиббий ёрдамга муҳтож, у Хвича билан тўқнашиб кетди.

11. Леау катта тезликда кетаётган паллада тўхтатиб қолинди. Бироқ ҳакам учрашувни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

6. Хавфли вазият! Мезбонлар чап қанотдан хужум бошлади, аммо Хвича сўнгги узатмага етиб кела олмади, акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди.

2. Жируда қулай имконият юзага келди, аммо унинг зарбаси Раҳманига тегиб, йўналишини ўзгартирди.

1. Учрашув бошланди. Бугун "Наполи" мовий-оқ, "Милан" қизил-қора либосда ҳаракат қилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика