Latest news

12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  3 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  4 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  8 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  2 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  5 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қаршида ўйин бор  16 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0

А Серия. "Милан" ғалаба қозонди ва 2 поғона юқорилади News

А Серия. "Милан" ғалаба қозонди ва 2 поғона юқорилади

А Сериянинг 24-тури доирасидаги "Милан" - "Торино" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Милан – Торино 1:0

"Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Гол: Ребич (25).

Милан – Доннарумма, Кьер (Габбия, 44), Тео, Романьоли, Калабрия, Беннасер, Кессиэ, Кастильехо, Лукас Пакета (Бонавентура, 69), Ибрагимович, Ребич (Рафаэл Леау, 88).

Торино – Сиригу, де Сильвестри, Нкулу, Бремер, Ансальди, Эдера (Дзадза, 64), Лукич, Беренгер (Миллико, 85), Ринкон, Войнович (Айна, 85), Белотти.

Огоҳлантириш: Беннасер (22), Эдера (34), Кастильехо (50), Ринкон (60), Ансальди (72).

AC Milan

Ante Rebic - 25'

Serie A . Round 24

17/02/2020, 23:45

0
:
1
Finished

Torino

Stadium: San Siro, 46114 spectators

Referee: Michael Fabbri

45'
90'
22'  Ismael Bennacer
25'  Ante Rebic
25'  Samuel Castillejo
44'  Simon Kjaer (Matteo Gabbia)
50'  Samuel Castillejo
68'  Lucas Paqueta (Giacomo Bonaventura)
88'  Ante Rebic (Rafael Leao)
34'  Simone Edera
60'  Tomas Rincon
64'  Simone Edera (Simone Zaza)
73'  Cristian Daniel Ansaldi
85'  Alex Berenguer (Vincenzo Millico)
85'  Lyanco (Ola Aina)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!!! "Милан" икки ўйинлик танаффусдан кейин яна ғалаба қозонди ва турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олиб, "Наполи"ни 9-ўринга тушуриб қўйди.

90+3. Ўйин якуни арафасида "Милан" бурчак зарбасига эга бўлди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Милан" ҳужумга ўтганди. Ҳимоячилар Ребични тўхтатишди.

86. Бурчакдан узатилган тўпни Доннарумма қийинчилик билан қайтариб юборди.

83. Златаннинг боши билан берган зарбаси ўхшамади. Тўп унинг бошига яхши тушмай қолди.

80. Ростдан ҳам Златан "Милан"ни ўзгартирди. Ҳудди "Милан"нинг жойстики ундадек. У ҳаммани бошқармоқда.

76. "Милан" ўйинни бироз сокинлаштирди. "Торино" ҳам темпни пасайтирди. Ўйин анчагина зерикарли бўлиб қолди.

73. ЗАРБААААА!! Бонавентуранинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Тўп йўл-йўлакай рақибига текканди.

70. Жаримадан узатилган тўпни Доннарумма қайтарди. Қайтган тўпга Бремер ноаниқ зарба берди.

66. "Торино"нинг ҳужумлари борган сари ўткирлашиб бормоқда.

63. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!!!! Белоттининг қанотдан дарвоза яқинига узатган паси жамоадошларини топмади. Романьоли тўпни қайтарди.

62. "Торино" бир хил услубда ўйнамоқда. Қанотдан узатилаётган тўпларни "Милан" ҳимоячилари осонлик билан қайтаришмоқда.

60. "Милан" тезкор қарши ҳужумга ўтаётганди. Кастильехони тўхтатган Ринкон огоҳлантирилди.

56. Тоғдек Кьернинг ўрнига тушган Габбия ҳозирча "фишка" вазифасини ажойиб тарзда бажармоқда.

53. ВОЙ! Кастильехо?! Шундай нуқтадан ҳам ноаниқ зарба берадими? Сами 7 метрлардан ноаниқ зарба берди.

52. Қанотдан узатилган тўпга Эдера анчагина ноаниқ зарба берди.

51. Аммо жаримадан узатилган тўпни "Милан" ҳимоячилари қайтариб юборишди.

50. Кастильехо "Милан" учун ноқулай нуқтада рақибини йиқитди. "Торино"да ажойиб стандарт!

48. ЗАРБААААА!!!! Кастильехонинг пасидан кейин Златан шунақанги зарба бердики, тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. Жуда хавфли!

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди!

45+2. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТ!!!!! Беннасер қулай вазиятни йўққа чиқарди.

44. "Милан" ҳимоясининг асосий бўлаги бўлаётган Симон Кьер жароҳат олган кўринганди. У майдонни тарк этди. "Милан" учун катта йўқотиш.

43. "Милан"нинг тезкор қарши ҳужуми Кастильехонинг ноаниқ пасидан кейин тўхтади.

41. "Торино" қулай нуқтадан жарима зарбасига эга бўлганди. Бироқ нўноқ ҳаракатлар қулай вазиятни йўққа чиқарди.

36. Ўйин яна зерикарли тус олмоқда. Томонлар эътиборни марказга ушлашга қаратишган.

33. Златанни бир неча бора йиқитишди. Қария Златан эса индамай ўйнамоқда. Олдинлари у ўзини тийиб тура олмасди.

29. Златаннинг бу сафарги зарбасини ҳам ҳимоячилар қайтарди. Ҳозирча ҳимоячилар Сиригунинг қўлини синишини исташмаяпти)

25. ГООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! Кастильехонинг заргарона пасидан кейин Ребич бир зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди!!!! 1:0!!!
24. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!!!! Романьолининг тўп узатишига Кастильехо етиб бора олмади. Бу вазиятда Сиригу тўпга пешвоз чиқди.

20. ЗАРБАААААА!!!!! Кастильехонинг зарбасини "Торино" посбони қайтарди!! Бироқ бу паллада унга тўп ошириб берган Златан оффсайдда қолиб кетганди.

19. Жаримадан узатилган тўпга Бремер боши билан зарба бермоқчи бўлди. Тўп Кастильехога тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

17. "Торино" жуда хавфли ҳужум уюштирди. Калабриянинг қанотидан Лукич тўпни марказга етказди. Белоттининг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

16. УХХХХХ!!! Кесье марказдан рақиб жарима майдончаси ичига тўпни Златанга қадар етказа олмади. Туринликлар ҳимоячиси тўпни қайтарди.

15. Беннасернинг бурчакдан узатган тўпига миланликлар зарба бера олишмади.

12. "Милан" яна чап қанотдан олдинга ўтди. Ребичдан ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди.

10. "Милан" чап қанотдан ҳужум уюштирди. Ребичнинг тўп узатиши Златанга қадар етиб бормади.

6. "Милан" босимни давом эттирмоқда. Златан дирижёрлигидаги жамоа бор эътиборни ҳужумга қаратган.

4. ЗАРБААААААА!!! Златаннинг зарбаси рақибига теккан ҳолда дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди!!! Ҳавфли зарба бўлганди. Бу паллада Кастильехога жароҳат етди. У майдонда ётибди.

3. Ҳозирча вазиятлар яратилганича йўқ. Томонлар марказда ўйнашмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва А Серия мадҳияси янгради.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика