Latest news

13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  0 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  1 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  2 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  8 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  4 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  5 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  3 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1

А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади News

А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади

"Милан" ва "Комо" Серия А 24-турининг қолдирилган ўйинини ўтказишди.

Биринчи тайм ўрталарда "Комо" футболчилари майдоннинг чап қисми орқали ҳужум уюштирди: Мартин Батурина жарима майдонининг чап четига пас берди, Мергим Войводина тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига ошириб йўллади, аммо гол офсайд сабаб дарҳол ҳисобга олинмади. Кейин Рафаэль Леау чап қанотдан жарима майдонига кириб, яқин бурчакка кучли зарба берди — дарвозабон кўкраги билан тўпни қайтариб, уни бурчакка чиқарди.

32-дақиқада "Милан" дарвозабони ҳеч қандай босимсиз ҳолатда тўпни Николас Пасга бериб қўйди, у эса жарима майдони ташқарисидан зарба билан дарвозани дарҳол ишғол қилди — 0:1. 

64-дақиқада Ардон Яшари жарима майдончаси ичига Леау ҳаракатига мос узун пас ташлади. Дарвозабон чиқиб келди ва Рафаэль тўпни унинг устидан ошириб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1. 

81-дақиқада "Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Сеск Фабрегаснинг ёрдамчиларидан бири билан тортишиб қолди — иккиси ҳам қизил карточка олди.

Бу ўйинда "Милан"нинг яққол устунлиги бўлмади, 1:1 ҳисобидаги дурангни адолатли натижа деб ҳисоблаш мумкин. "Россонери" иккинчи ўринда бормоқда ва "Интер"дан 7 очко ортда, рақиб эса олтинчи поғонани бўлишиб турибди.

"Милан" – "Комо" 1:1

"Сан Сиро" стадиони

Голлар: Леау 64' – Пас 32'

"Милан": Меньян, Де Вингет, Томори, Павлович (Габбия, 46), Атекаме (Салемакерс, 56), Яшари, Модрич, Риччи (Фофана, 55), Бартезаги, Нкунку (Фюллькруг, 62), Леау (Пулишич, 82).

"Комо": Бутес, Рамон, Диего Карлос, Кемпф, Ван Дер Бремпт (Валле, 71), Перроне, Роберто (Да Кунья, 78), Войвода (Смолчич, 90), Какере (Родригес, 78), Батурина, Пас (Дувикас, 71).

Огоҳлантиришлар: Пас (53), Бутес (63), Леау (68), Роберто (68), Салемакерс (87).

Четлатиш: Аллегри (80).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика