Latest news

14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  6 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  5 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  1 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   35 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  19 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  10 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  8 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  18

А Серия. "Женоа" ўз майдонида кичик ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов 77 дақиқа ўйнади News

А Серия. "Женоа" ўз майдонида кичик ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов 77 дақиқа ўйнади

Италия чемпионати 19-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Женоа – Кальяри 1:0 

«Луижи Феррарис»

Гол: Дестро 10'

Женоа – Перин, Кришито, Заппакоста, Масьелло, Чиборра (Онгене, 56), Стротман (Бехрами, 63), Радованович, Бадель, Зайц (Мелегони, 77), Дестро (Пандев, 63), Шомуродов (Пьяца, 77).

Кальяри – Краньо, Ликояннис, Годин, Заппа, Чеппителли, Данкан (Соттил, 70), Наингголан, Марин, Нандес, Жоао Педро, Симеоне (Черри, 70).

Огоҳлантиришлар: Дестро (18), Нандес (20), Заппа (85). 


Баҳс якунланди.  Шомуродов 77 дақиқа ўйнаган баҳсда "Женоа" ғалабага эришди. Барчани табриклаймиз!  Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+4. "Кальяри" тинимсиз ҳужум уюштирмоқда. Охирги вазиятда Черрининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

90. Зарба!  Черрининг қулай ҳолатдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.  

87. Нандеснинг ҳаволатиб узатган тўпини Перин эгаллаб олди. 

85. Мелегонига нисбатан қоидани бузган Заппа огоҳлантирилди. 

84. Уууух!  "Женоа" қарши ҳужумга ўтди, Пьяца Заппакостани ажойиб пас билан таъминлади, ҳимоячининг зарбасини Краньо қайтарди, қайтган тўпга эга чиққан тажрибали Пандев эса тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўяман деб унумли вазиятдан фойдалана олмади.

83. Кришито ўнг қанотда Соттилни йиқитди, стандарт вазият. 

81. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 43% - 57% 

79. Захирадан ўйинга қўшилган Пьяца адламчи ҳаракатларни амалга оширмоқчи бўлди, аммо тўпдан айрилди. 

77. "Женоа"да 2 та алмаштириш: Шомуродов ўрнига Пьяца, Зайц ўрнига Мелегони ўйинни давом эттиради. 

76. Элдор Шомуродовда ҳаммаси жойида, у майдонга қайтди, бироқ ўзгиртирилиш еҳтимоли катта. 

74. Хавотирли ҳолат, Шомуродовга тиббий ёрдам кўрсатилади. 

71. "Женоа" қарши ҳужум уюштирди, Шомуродов бош билан Зайц томон пас берди, унинг қулай вазиятдан йўллаган зарбаси эса блоклаб қўйилди. 

70. "Кальяри"да 2 та ўзгариш: Симеоне ўрнига Черри, Дункан ўрнига Соттил ўйинга қўшилди. 

68. Бугунги ўйинда жуда фаол ўйнаётган меҳмонлар сардори Жоао Педро бурчак тўри ишлади. 

65. Шомуродов бир рақибни алдаб, олдинга борди ва Пандев билан "девор" услубида ўйнади, кейин эса ҳамюртимизнинг зарбаси ҳимоячига тегди.  

63. "Женоа"да 2 та ўзгариш: Дестро ўрнига Пандев, Стротман ўрнига Бехрами туширилди.   

62. Жоао Педро ҳужумда Радовановичга нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам қоида бузиш қайд қилди. 

60. Зарба!  Дункан ижросидаги зарба анча ноаниқ кетди. 

58. Зарба!  Наингголаннинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

57. "Кальяри ўйинчиси пас беришда адашди, тўп Шомуродовга етиб келди, у эса рақиб ўйинчилари қаршсида қолди ва ортга пас берди. 

56. "Женоа"да ўзгариш: Чиборра ўрнига Онгене тушди. 

53. Зарба!  Нандеснинг зарбаси!  Перин ўз ўрнида!

52. Альфред Дункан ичкарги хавфли узатмани қайд этди. Ҳимоячилар тўпни дарвозадан узоқлаштиришди.

50. Дестро тўпни йўқотди, кейинги вазиятда Бадель Нандесга нисбатан қўполлик ишлатди.

48. Зарба!  Дестро ҳужумдаги шериги Шомуродов тезлик олганини кўрди ва пас берди, ҳамюртимизнинг зарбасини Краньо ушлаб олди.

47. Дункан чап қанотга Ликояннисга пас берди, у эса тўпни майдонда олиб қолишга улгурмади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

43. Зарба!  Ууух! Шомуродов яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади. 

41. Зарба!  Заппакостанинг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

40. "Кальяри" тезкор қарши ҳужумга ўтди, Педро ва Симеоненинг ҳаракатларидан кейин Масьелло ўз жамоаси жонига ора кирди.

38. Даҳшатли сейв!  Перииииин!   Симеоненинг яиқн масофадан йўллаган зарбасини италиялик посбон қайтарди ва "Женоа"ни қутқарди. Қойил! 

35. Зарбааа!  Наингголаннинг зарбаси кучли, аммо сал ноаниқ кўриниш олди, зарба идеал чиқиши учун гол етишмади... 

33. Наингголан ўнг қанотда фаллик кўрсатди, бироқ якунда тўпни йўқотди, алоҳида айтиш керакки, Ражанинг тезлиги ҳали ҳам юқори даражада. 

31. Хавфли вазият!  Мариннинг бурчак зарбасидан амалга оширган узатмасидан сўнг Чеппителли бош билан зарба берди, сал ноаниқ. 

30. Заппакостанинг ҳаводан узатмасини ҳимоячилар қайтаришди, тўп Шомуродовга қадар етиб келмади. 

28. Наингголан ичарига пас узатди, аммо мезбонлар ҳимоя қўрғони вакиллари хавфни бартараф этишди. 

26. Заппакоста ўнг қанотдан олдинга интилди ва тўпни ичкарига оширишга уринди, бироқ ҳимоячи бунга йўл қўймади. 

24. Жоао Педро Баделга нисбатан қўполлик ишлатди. 

21. Чап қанотда Дестрога нисбатан қўполлик ишлатилди, жарима зарбасини Зайц ижро этди, ичкарида эса Дестро офсайдда қолиб кетди.  

20. Бу гал Дестрога нисбатан қўпол ўйнаган Нандес огоҳлантирилди. 

18. Дестро Жоао Педрога нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

16. Масьелло яқин масофадан жуда ноаниқ зарба йўллади. 

15. Чиборрадан узатмаси ва Дестронинг зарбасидан сўнг Чеппителли тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

13. Заппакоста Ликояннисга нисбатан қоидани бузишга мажбур бўлди. 

10. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Дестро!  Шомуродов бир ҳимоячини алдаб, Стротманга пас берди, у эса Дестрони тўп билан таъминлади ва ҳужумчи дарвозани ишғол этди – 1:0! 

7. Ликояннис бурчак тўпини ўйинга киритди, Годин ва Наингголан фаоллик кўрсатди. 

6. Жоао Педро "Женоа" жарима майдони ичида хавфли ҳолат содир этди, Масьелло ўз жамоаси фойдасига ҳаракат қилиб, тўпни майдондан чиқариш юборишга хизмат қилди. 

4. Стротмандан Дестрога ажойиб узатма етиб келди, бироқ форвард тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва олдирди. 

2. Ўйиндаги дастлабки бурчак зарбасини "Женоа" амалга оширди, ҳозирча самарасиз. 

1. Ўйинга старт берилди! 

Ўйинолди суратлар

Таркиблар маълум

- Ўйин Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 19-турида ҳамюртимиз тўп тепадиган "Женоа" клуби ўз майдонида "Кальяри"ни меҳмон қилади.  Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика