Latest news

18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  0 18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  19 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6

“А” серия, 13-тур превьюси: Михайлович ва Верона дербисининг қайтиши News

“А” серия, 13-тур превьюси: Михайлович ва Верона дербисининг қайтиши

Апеннин ярим оролларида бу ҳафта 13-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Шубҳасиз, турнинг энг эътиборга молик воқеалари сифатида “Сампдория” бошқарувини қўлга олган Синиша Михайловичнинг қадрдон жамоаси “Лацио”га қарши баҳс билан “А” серияга қайтиши ва узоқ йиллардан сўнг Верона дербисининг бўлиб ўтиши.

23 ноябрь, шанба
19:00. "Верона" – "Кьево"
Тахминимиз
– 2:1
Верона дербисига тиффозилар охирги марта 2001-02 йилги мавсумда гувоҳ бўлишганди. Шундан буён қуйи лигаларда ўйнаган “Верона” бу йил яна шаҳарга дербини қайтаришга эришди. “Кьево” чемпионатда яққол аутсайдер бўлиб тургани боис учрашувда дебютант жамоанинг имконияти юқори баҳоланяпти. Тони ва Жоржиньо ҳужумда катта фаоллик кўрсатса, “Кьево”га анча қийин бўлади. Веронадаги учрашув шунча йиллик кутишларга яраша ўтиши тахмин қилинган.

00:45. "Наполи" – "Парма"
Тахминимиз
– 3:1
Неаполда Рафаэль Бенитес шогирдлари “Парма”ни имтиҳондан ўтказишади. Роберто Донадони жамоаси ҳамиша пешқадамларга етарлича қаршилик кўрсатишга интилишади. Яқиндагина терма жамоада дебютини ўтказган Марко Пароло ва Антонио Кассанодан кўп нарсага умид қилиш мумкин. Лекин умумий савия борасида мезбонлар рақибларидан етарлича устунлар. Баҳсда “Наполи”нинг ғалаба қозонишини кўпчилик кутмоқда. Майдон эгалари сафида етакчи Марек Хамшик майдонга тушиши мумкин.

00:45. "Милан" – "Женоа"
Тахминимиз
– 2:1
Бутун Италия айни пайтда “Милан”нинг ҳар бир ўйинини диққат билан кузатяпти. Чунки жамоа ўта омадсиз ўйин кўрсатяпти. Бу сафарги очко йўқотиш клуб тепасида жиддий ўзгаришлар бўлишига олиб келиши мумкин. Мухлисларни эса охирги пайтлардаги натижалар норозилик ҳолатига олиб келди. Жароҳатлар қийнаётган Кака генуяликларга қарши беллашувда ҳаракат қилишини миланликлар таъкидлаб ўтишди. Ўртамиёналар қаторида ўйин намойиш қилаётган “Женоа” эса қарши ҳужумда имкониятлардан фойдаланишга уриниб кўради. 13-турда “Милан” ниҳоят ишқибозларини ғалаба билан хурсанд этишини тахмин қиламиз. Генуяликлар Миланда бу жамоани 60 йилдан ортиқроқ вақтдан бери мағлуб этишмаган.



24 ноябрь, якшанба
19:00. "Сассуоло" – "Аталанта"
Тахминимиз
– 1:1
Дебютант бўлишига қарамай, сафарда “Наполи” ва “Рома”дан очко олган Реджо Эмилья шаҳри жамоаси барчани ажаблантирди. Доменико Берарди эса турдан-турга тўпурарлик маҳоратини кўрсатяпти. Лекин ҳозирча жамоа ўйинларида барқарорлик йўқ. Бергамоликлар “А” сериянинг ўртамиёна клубларидан бири саналади. Мазкур беллашувда мезбонларнинг имконияти озгина юқорироқ, лекин ўйиндаги ҳар бир ҳолат вазиятни кескин ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас.

19:00. "Торино" – "Катания"
Тахминимиз
– 3:2
Алессио Черчи ва Чиро Иммобиле дуэти “Торино”нинг жорий мавсумдаги асосий қуроли бўлиб турибди. Жанубий америкаликлар жамоаси саналган “Катания” эса аутсайдерлар сафида бормоқда. Туринликлар ғалаба ёрдамида хавфли ўринлардан узоқлашиб олишлари мумкин. Мезбонлик фактори “Торино”га ғалабага эришишда ёрдам бериш эҳтимоли катта.

19:00. "Сампдория" – "Лацио"
Тахминимиз
– 2:1
“А” серияда жарима зарбаларидан энг кўп гол урган Синиша Михайлович мураббий сифатида қадрдон чемпионатига қайтишини “Лацио”га қарши ўйинда амалга оширади! Бундан таъсирлироқ ҳолатни топиш қийин, чунки римликлар унинг учун қадрдон жамоа саналади. Петкович шогирдлари бу мавсумда чемпионлик учун кураш олиб бориши кутилганди, бироқ ҳозирча бу ўзини оқламади. Клозе жароҳат туфайли учрашувни ўтказиб юборади. “Сампдория” эса Маноло Габбьядининг ёрқин ўйинларини инобатга олмаса, бошқа бирор жиҳат билан ёдда қолмаяпти. Михайловичга жамоадаги муҳитни ўзгартириш учун бир неча ҳафта керак бўлади, лекин илк ўйинда унинг жамоаси ғалабаси тахмин қиламиз.



19:00. "Удинезе" – "Фиорентина"
Тахминимиз
– 2:2
Ҳужумкор футбол намойиш қиладиган икки жамоа ўртасидаги тўқнашув Удинеда бўлиб ўтади. Ди Натале ва Росси ижросидаги ҳаракатлар мухлисларга завқ улашиши табиий. Франческо Гвидолин шогирдлари грандлар билан баҳсларда кўпроқ бўш ҳудудларга эга бўлишлари сабабли жуда яхши ўйин намойиш қилишади. Винченцо Монтелла эса Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқишга курашадиган жамоа тузишга уриняпти. Ўйинда голларга бой дуранг қайд этилиши мумкин. Меҳмонлар сафида Марио Гомеснинг сафга қайтиши кутилмоқда.

19:00. "Ливорно" – "Ювентус"
Тахминимиз
– 1:3
Ливорнога сафар уюштирадиган Антонио Конте шогирдлари ҳимоячилар масаласида катта муаммоларга дуч келишган. Огбонна ва Бонуччи дисквалификация, Лихтштайнер ва Ислада жароҳат бор. Барцальи ҳам ўйнай олмаслиги мумкин. Бундай ҳолатда Конте майдонга Кьеллини, Касерес ва Пелузони тушириш эҳтимоли мавжуд. Лекин ярим ҳимоя ва ҳужумда барча етакчилар ўйнашга тайёр ҳолатда турибди. Мезбонлар эса чемпионатни ўртача ўтказишмоқда, бу жамоа “А” серияда ўрнини сақлаб қолишга уринади. Таркибдаги йўқотишларга қарамай, меҳмонларнинг ғалаба қозониш имконияти анча юқори.



00:00. "Болонья" – "Интер"
Тахминимиз –
1:3
“Болонья” Жилардиносиз ўйнашга қийналмоқда. Диамантидек ҳужумлар тузувчи футболчига эга бўлгани билан уларни якунлай оладиган ҳужумчининг йўқлиги жамоага қимматга тушмоқда. “Интер” эса барқарор ўйнамаяпти, лекин аутсайдерларни бемалол мағлуб этадиган савияга эга. Занеттининг сафга қайтиши футболчилар руҳиятини кўтариб юборган бўлиши табиий.

25 ноябрь, душанба
00:45. "Рома" – "Кальяри"
Тахминимиз
– 2:1
Тур душанба куни Римдаги баҳс билан якунига етади. Охирги 2 турда очко йўқотган “Рома” бу сафар “Кальяри”ни қабул қилади. Руди Гарсия Тотти ва Жервиньо хизматидан фойдалана олмайди. Шунингдек, Де Россида ҳам кичик жароҳат бор. Бу ярим ҳимоячисиз римликларга анча қийин бўлиши турган гап. Грециялик Торосидис ҳам 3 ҳафтача “Рома”га ёрдам бера олмайди. Меҳмонлар сафида ўтган ҳафта жамоа билан шартнома имзолаган “Реал”нинг собиқ посбони Адан майдонга тушиши мумкин. Беллашувда мезбонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабасини тахмин қиламиз. Акс ҳолда, вазият римликлар учун салбий томонга ўзгариб кетади.


FIFA.UZ да Италияда ушбу тур дедлайни 15:00да тугайди. Шошилинг.


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

Очк

1

Roma

12

10

2

0

26 - 3

32

2

Juventus

12

10

1

1

26 - 10

31

3

SSC Napoli

12

9

1

2

24 - 11

28

4

Inter

12

7

4

1

29 - 12

25

5

Fiorentina

12

7

3

2

24 - 14

24

6

Hellas Verona

12

7

1

4

22 - 19

22

7

Genoa

12

5

2

5

13 - 14

17

8

Lazio

12

4

4

4

16 - 16

16

9

Atalanta

12

5

1

6

14 - 15

16

10

AC Milan

12

3

4

5

17 - 19

13

11

Parma

12

3

4

5

17 - 20

13

12

Udinese

12

4

1

7

11 - 15

13

13

Cagliari

12

3

4

5

13 - 20

13

14

Torino

12

2

6

4

18 - 21

12

15

Livorno

12

3

3

6

13 - 18

12

16

Bologna

12

2

4

6

14 - 24

10

17

Sassuolo

12

2

4

6

13 - 28

10

18

Sampdoria

12

2

3

7

13 - 22

9

19

Catania

12

2

3

7

8 - 19

9

20

ChievoVerona

12

1

3

8

7 - 18

6

 

Беҳзод Назаров тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика