Latest news

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  1 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  2 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  5 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  55

А ПРО-Лига. "Нефтчи" Фарғонада "Хоразм"ни мағлуб этди News

А ПРО-Лига. "Нефтчи" Фарғонада "Хоразм"ни мағлуб этди

А ПРО-Лиганинг 15-турида "Нефтчи" жамоаси ўз майдонида "Хоразм"ни қабул қилди.

Учрашув "Хоразм" жамоаси вакилларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилган меҳмонлар учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ ҳисобни очишлари мумкин эди. Тимур Исмаиловдан ажойиб узатма қабул қилиб олган Сарварбек Жуманиязов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, зарба йўллади, унинг зарбасини "Нефтчи" посбони Шерзодбек Абдураимов маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди. Орадан бир дақиқа ўтиб "Хоразм" жамоаси вакиллари ўз жарима майдонлари яқинида қўполлик ишлатишди. Жарима тўпидан узатиб берилган тўпни "Нефтчи"нинг 70-рақамли футболчиси Достбонбек Бобожонов боши билан аниқ зарба йўллаб, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди - 1:0.

Шундан сўнг "Хоразм" жамоаси вакиллари учрашувда ҳисобни тенглаштириш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этган бўлсаларда, самара келтирмади.

Аксинча биринчи бўлим ўрталарига келиб, "Нефтчи" жамоаси вакиллари ташаббусни қўлга олишди. Мезбонлар томонидан ташкил этилган ҳужумлар натижасида дастлаб Жафъар Исмоиловнинг зарбаси дарвоза тўсинига теккан бўлса, орадан бир оз ўтиб ўтиб Жамшидбек Тўрақуловнинг зарбаси гол билан якунланди - 2:0. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган вақтда "Хоразм" жамоаси вакиллари мезбонлар дарвозасига гол киритишди, бироқ бу вазиятда ён ҳакам ўйиндан ташқари холатни қайд этди. Учрашувнинг биринчи бўлими "Нефтчи" жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимни ҳар икки жамоа вакиллари фаол ҳужумлар билан бошладилар. Учрашувнинг 57-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлдилар, гол муаллифи "Хоразм" жамоасининг 7-рақамли футболчиси Тимур Исмаилов бўлди - 2:1. Орадан бир оз ўтиб "Нефтчи" футболчилари ҳисобдаги устунликни янада мустаҳкамлашди. "Нефтчи"нинг 77-рақамли футболчиси Исломбек Каримов жаримадан меҳмонлар дарвозаси томон кучли зарба йўллади, тўп йўл-йўлакай "жонли девор"га тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва "Хоразм" дарвозасидан ўрин олди - 3:1

Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнги дақиқалари ўтиб бораётган вақтда "Хоразм" жамоасининг 2-рақамли футболчиси Жасур Атаджонов қанотдан етказиб берилган тўпни боши билан мезбонлар дарвозасига йўллади - 3:2.

Шу тариқа "Нефтчи" жамоаси ўз майдонида "Хоразм"ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

А ПРО-Лига. 15-тур.
"Нефтчи" СК ўйингоҳи.
"Нефтчи" - "Хоразм" 3:2 (2:0)
Ҳакамлар
: Жасур Мухторов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Фаррух Йўлдошев.
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Акмал Раҳматов
Голлар: Достонбек Бобожонов 6, (1:0), Жамшидбек Тўрақулов 43, (2:0), Тимур Исмаилов 57, (2:1), Исломбек Каримов 59, (3:1), Жасур Атаджанов 90+3 (3:2)
"Нефтчи": 35. Шерзодбек Абдураимов, 4. Шодиёр Холматов, 7. Исломжон Тошпўлатов, 15. Миржамол Неъматов, 28. Жавоҳир Расулов, 32. Нодирбек Йўлдошев, 70. Достонбек Бобожонов, 77. Исломбек Каримов, 88. Жаъфар Исмоилов, 98. Жамшидбек Тўрақулов, 99. Иброҳим Нўмонов
Захира: 16. Хуршидбек Мухаммадов, 21. Фаррухбек Турдиалиев, 2. Асилбек Ғойибназаров, 14. Абдужалил Маназаров, 17. Илхомжон Ваҳобов, 20. Дилёрбек Ирматов, 24. Илхомжон Иброхимов, 26. Бобуржон Исроилов, 38. Ибоджон Абельфазов.
"Хоразм": 35. Ғайратжон Ўдаев, 2. Жасур Атаджанов, 3. Равшанбек Султонов, 4. Тимур Бекчанов, 7. Тимур Исмаилов, 11. Тимур Машарипов, 13. Сарварбек Жуманиязов, 14. Миржалол Қурбонов, 16. Рафиқбек Каримов, 44. Мақсуд Каримов, 77. Турсунмурод Хамдамов.
Захира: 1. Элдорбек Шуҳратбеков, 9. Хабибулла Матёқубов, 10. Сирож Рўзметов, 15. Дадахон Юсупов, 17. Фаррух Хайдаров, 22. Мухаммадқодир Раҳимберганов, 29. Мирас Карлибаев, 40. Ҳурматбек Юлдашев


Бекзод Толибов тайёрлади



Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика