Latest news

01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  16 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  5

А ПРО-лига. Дастлабки 3та турнинг статистикаси News

А ПРО-лига. Дастлабки 3та турнинг статистикаси

Суперлигадан кейинги поғонада турувчи А ПРО-лигада 3та тур ўйинлари ортда қолди.

Бу йил ушбу лигада 8та клуб иштирок этмоқда.

Ортда қолган учта турдан сўнг мусобақа жадвалининг юқорисида "Хоразм" ва "Машъал" клублари жойлашишган. Уларнинг ҳисобида 7тадан очко мавжуд. Кейинги ўринларда 6тадан очкога эга бўлган "Истиқлол" ва "Шўртан" клублари боришмоқда.

Учта ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган "Оқ-тепа" клуби ҳисобида ҳозирча очко йўқ ва тошкентликлар сўнгги поғонадан жой олишган.



Ўйинлар: 12
Голлар: 33
Мезбонлар голлари: 18
Меҳмонлар голлари: 15
Мезбонлар ғалабаси: 6
Дуранг: 1
Меҳмонлар ғалабаси: 5
Битта ўйин учун ўртача гол: 2,75
Голсиз ўйинлар: 0
Жами томошабинлар: 11504
Битта ўйин учун ўртача томошабин: 959
Пенальти белгиланди: 7
Пенальтидан гол урилди: 6
Автоголлар: 2
Огоҳлантиришлар: 47
Битта ўйин учун ўртача: 3,92
Четлатиш: 1
Битта ўйин учун ўртача: 0,08
Ўйинчилар майдонга тушди: 145 нафар



Энг кўп гол урган клуб: "Истиқлол" - 7та
Энг кам гол урган клублар: "Оқ-тепа" ва "Шердор" - 2тадан
Энг кўп гол ўтказган клублар: "Шўртан" ва "Ифтихор" - 7тадан
Энг кам гол ўтказган клублар: "Хоразм" - "Машъал" - 1тадан
Энг қўпол клуб: "Оқ-тепа" - 1та қизил, 7та сариқ карточка
Энг кўп карточка олган клуб: "Нефтчи" - 9та
Энг кам карточка олган клуб: "Шўртан" - 3та
Энг кўп пенальти тепган клуб: "Истиқлол" - 3та
Пенальти тепмаган клублар: "Хоразм", "Шўртан", "Оқ-тепа", "Шердор" ва "Ифтихор"
Дарвозасига энг кўп пенальти тепилган клуб: "Нефтчи" - 2та
Дарвозасига пенальти белгиланмаган клублар: "Машъал" ва "Ифтихор"
Ўйинларига энг кўп томошабин келган клуб: "Истиқлол" - 1485 (3та учрашув)
Ўйинларига энг кам томошабин келган клуб: "Оқ-тепа" - 443 (3та учрашув)



Тўпурарлар
3та

Ҳамидулло Абдуҳамидов ("Нефтчи")

2та
Достонбек Бобожонов ("Ифтихор")
Исломбек Каримов ("Нефтчи")
Абдулла Набиев ("Шердор")
Шерзод Темиров ("Шўртан")
Анвар Хожимирзаев ("Истиқлол")
Сардор Сотволдиев ("Истиқлол")
Шокир Йўлдошев ("Машъал")



Ҳакамлар
Дастлабки учта турда жами 8 нафар бош ҳакам ишлади. Энг кўп пенальти белгилаган ҳакам Жасур Мухторов (3та) бўлди. Эътиборлиси энг кўп сариқ карточкани ҳам айнан шу ҳакам кўрсатди - 9та. Ҳозирча ягона бўлиб турган қизил карточкани Рустам Лутфуллин "Оқ-тепа" футболчисига кўрсатди. Битта учрашувда ишлаган Исҳоқ Ибрагимов сариқ карточкасини атиги бир марта ишга солди холос.

Жасур Мухторов, Шавкат Насибуллаев, Олим Тўйчибоев ва Аскер Нажафалиев иккитадан учрашувда ишлашди. Исҳоқ Ибрагимов, Фирдавс Норсафаров, Рустам Лутфуллин ва Элёр Турсунов ҳисобида биттадан ўйин бор.



Дарвозабонлар
Дастлабки учта турда "Хоразм" посбони Ғайрат Ўдаев ва "Машъал" дарвозабони Достон Тўхтабоев ўз дарвозасидан энг кам 1та гол ўтказиб юборишди. Айнан улар иккита учрашувни қуруқ ўтказишди. Энг кўп голни эса "Ифтихор"нинг ёш посбони Малик-Абдулазиз Бурхонов ўтказиб юборди - 7та. Ҳозирча фақат "Истиқлол" дарвозабони Рустам Нартаджиев пенальтидан йўлланган зарбани қайтарди.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика