Latest news

00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  0 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  7 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  2 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  2 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  95 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6

A LIGA. "Orient Motors" - чемпион! News

A LIGA. "Orient Motors" - чемпион!

Бугун, 18 июль куни Avtoritet Group компанияси ходимлари ўртасида ўтказилган A LIGA мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Avtoritet Group компаниясида 1000дан ортиқ ходимлар фаолият олиб боришади. Ходимларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари учун раҳбарият футбол бўйича махсус мусобақа ташкил этди. Мусобақада 16та жамоа дастлаб гуруҳ босқичида иштирок этишди, сўнгра плей-офф орқали кучли тўрт жамоани аниқлашди.

Финалдан олдин одатга кўра учинчи ўрин учун баҳс ўтказилди. Унда TDT Gold ва HLC Customs Team жамоалари тўқнаш келишди. Қизиқарли кечган баҳснинг асосий вақтида 4:4 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида TDT Gold жамоасининг қўли баланд келди - 3:2. Таъкидлаш лозимки, учрашувнинг биринчи таймида TDT Gold 0:3 ҳисобида ортда қолаётган эди.

Финалда Orient Motors ва Full Magistral жамоалари бош соврин учун майдонга тушишди. Рақибдан анчагина устунлигини намойиш этган Orient Motors мусобақа чемпиони бўлди!

Ташкилотчилар 4-ўринни эгаллаган HLC Customs Team жамоаси аъзоларининг ҳар бирига чангютгич, 3-ўрин соҳиби TDT Gold футболчиларига микротўлқинли печ ва 2-ўрин эгаси бўлган Full Magistral жамоаси аъзоларига телевизор топширилди. Чемпионликка эришган Orient Motors жамоаси аъзоларига эса Дубай шаҳрига бепул тур сайёҳат имконияти яратиб берилди.

Бундан ташқари мусобақани ташкил этишда фидойилик кўрсатган ходимлар ҳам тақдирланди. Мусобақанинг энг яхши дарвозабони, энг яхши ҳимоячиси, энг яхши футболчиси ва энг яхши тўпурари аниқланди ҳамда уларнинг ҳар бирига ҳам Дубайга бепул тур сайёҳат йўлланмаси совға қилинди.

Ташкилотчилар ушбу мусобақани анъанавий тарзда ўтказиш борасида келишиб олишди.

3-ўрин учун баҳс
TDT Gold - HLC Customs Team 4:4 (пенальтилар серияси 3:2)

Финал

Orient Motors - Full Magistral 8:3





Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика